Англия ҳукумати барча спорт мусобақаларини 1 июндан давом эттиришга рухсат берди, дея хабар бермоқда Sky Sports нашри.
Таъкидланишича, мусобақалар мухлисларсиз ўтказилади. Жумладан, футбол бўйича Англия Премьер Лигаси ўйинлари ҳам бўм-бўш трибуналар остида ўтади. Мухлислар коронавирусга қарши вакцина топилгандан кейингина ўйингоҳларга қайтиши мумкин.
Аввалроқ АПЛнинг 2019/20 йилги мавсуми 12 июндан давом эттирилиши режалаштирилаётгани маълум бўлганди. Чемпионатда кўплаб жамоалар 29-тур учрашувларини ўтказиб бўлган. Айримлари эса биттадан кам ўйин ўтказган. Мусобақа жадвалида «Ливерпуль» иккинчи ўриндаги «Манчестер Сити»ни 25 очкога ортда қолдирган ҳолда якка пешқадам бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футбол бўйича Германия Бундеслигаси баҳслари 16 майдан бошланиши ҳақида хабар берилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)