Ўзбекистонлик мухлисларга яхши таниш бўлган россиялик мутахассис Виктор Кумиков «Андижон» клуби бош мураббийига айланди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, «Андижон» футбол клуби раҳбариятининг россиялик мутахассис билан музокаралари ижобий якунланган ва у бош мураббий этиб тайинланган. Қайд этиш жоиз, Кумиков Суперлига 3-туридан сўнг истеъфога чиқарилган Александр Хомяков ўрнини эгаллаган.
57 ёшли Кумиковнинг сўнгги жамоаси Қозоғистоннинг «Атирау» клуби бўлган эди. Виктор Кумиков фаолияти мобайнида икки марта Қозоғистон чемпиони, бир марта мамлакат Кубоги ва Суперкубок соҳиби бўлган ва уч маротаба мамлакатнинг энг яхши мураббийи бўлган.
Маълумот учун, Кумиков Ўзбекистонда «Машъал» (2006—2007), «Насаф» (2008—2010), ОКМК (2016—2018) клубларида фаолият олиб борган. У «Машъал» билан Ўзбекистон Кубоги (2006) финалига чиққан. «Насаф» билан эса икки бор Ўзбекистон чемпионати бронза медалига (2009, 2010) сазовор бўлган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)