• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бош прокуратура депутат Расул Кушербаев билан боғлиқ воқеаларга муносабат билдирди

    Ижтимоий тармоқларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевга қарши айрим тадбиркорлар кўрсатма беришга мажбурлангани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Аввалроқ депутатнинг ўзи мазкур хабарларга муносабат билдирганди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бош прокуратура матбуот хизмат раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов мазкур хабарларга муносабат билдирди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.

    Бош прокуратура вакили депутатга нисбатан прокуратура органлари томонидан қандайдир таъсир кўрсатишга уринилаётганини инкор этган. Ҳаёт Шамсутдинов бундай асоссиз иддаолар ортидан келиб чиқаётган шов-шувлар жамоатчилик фикрини чалғитиши баробарида, холис терговга таъсир қилиши эҳтимолини юзага келтираётганини таъкидлаган.

    Таъкидланишича, Расул Кушербаевга нисбатан кўрсатма олиш учун гўёки «ҳиқилдоғидан олинаётган» тадбиркорларнинг важлари ҳам асоссиз. Улардан ўзларига нисбатан дастлабки тергов жараёнида руҳий ёки жисмоний босим ўтказилгани бўйича ҳеч шикоят келиб тушмаган. Айбланувчилар малакалий ҳуқуқий ёрдам олиш имкониятига эга, бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ.

    Дастлабки тергов ҳужжатларга кўра, Б.Қўзиев Янгийўл туманида ташкил этилган «Қўшёғоч Олтин Файзли Балиқлари» МЧЖга норасмий равишда раҳбарлик қилиб келган. У ушбу жамиятга расман раҳбарлик қилиб келган укаси Ж.Зокиржонов билан олдиндан жиноий тил бириктириб, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 декабрдаги 983-сонли қарори билан тасдиқланган «Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун кон ажратиш тартиби тўғрисида»ги низомга зид хатти-ҳаракатлар содир этган. Низомга кўра, қазиб олинган кенг тарқалган фойдали қазилмалар ва ерости сувларидан ер участкаси эгаси ёки фойдаланувчисининг хўжалик ёки маиший эҳтиёжлари учунгина фойдаланилиши керак, фойда олиш мақсадида қазиб олинган фойдали қазилмаларни бошқа корхоналар, ташкилотлар ва фуқароларга сотиш ёки беришга йўл қўйилмайди.

    Қайд этилишича, Тошкент вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг экспертиза хулосасида балиқ ҳавзасини ташкил этиш жараёнида қум-шағални бошқа истеъмолчилар ва корхоналарга фойда олиш мақсадида бериш ва сотиш қатъиян тақиқланганлиги кўрсатилган.

    Маълум қилинишича, мазкур жамият учун қурилиш қурмаслик шарти билан балиқ боқиш учун сунъий ҳовуз қурилишини лойиҳалаштириш мақсадида Янгийўл туманининг Янгиҳаёт массивидан 11,8 гектар ер майдони ажратилган. «Қўшёғоч Олтин Файзли Балиқлари» МЧЖни бошқариб келган ака-ука мазкур ер майдонининг 4 гектар қисмидан балиқчилик ҳавзасини ташкил этиш мақсадида қазиб олинган жами 57,2 минг куб метр ҳажмдаги қум-шағал аралашмаларини иш ҳақи ва бошқа мақсадларда ҳисоб-китоб қилиш учун ҳудуддан олиб чиқиб кетилишига йўл қўйган.

    Бу орқали мазкур шахслар юқоридаги низом талаблари ҳамда Ўзбекистон Президентининг «Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига зид равишда ҳаракат қилган.

    Натижада макур фуқаролар ўзига ишониб топширилган ва унинг ихтиёрида бўлган давлат ва жамоатнинг қиймати 600 789 105 сўмлик жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.

    Юқоридагиларга кўра, қўзғатилган жиноят иши доирасида Ж.Зокиржоновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди билан айблов эълон қилиниб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Унинг акаси терговдан яширингани сабабли унга нисбатан ҳам айни модда билан айб эълон қилиниб, қидирувга берилган.

    Жиноят ишининг Ж.Зокиржоновга тегишли қисми бўйича тергов ҳаракатлари якунланиб, мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилган.

    Мазвуга доир:

    • Расул Кушербаев айрим тадбиркорлар унга қарши кўрсатма беришга мажбурлангани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
    • «Ҳаммагаям ёқмайсан, менга ёқасан». Шавкат Мирзиёев Расул Кушербаевни мақтади

    12.05.2020, 22:12   Изоҳ (0)   102569
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент, Хоразм ва Наманганда 30 нафар бемор коронавирусдан тузалди. Ўзбекистонда соғайганлар сони 2040 нафарга етди

    12.05.2020, 21:56

    Beeline нима сабабдан 91 нафар ходими карантинга олинганига изоҳ берди

    12.05.2020, 21:44

    БМТ бош котиби Шавкат Мирзиёевга Сардоба фалокати юзасидан ҳамдардлик билдириб мактуб йўллади

    12.05.2020, 21:19

    Расул Кушербаев айрим тадбиркорлар унга қарши кўрсатма беришга мажбурлангани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

    12.05.2020, 21:07

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашда қанча ҳамшира қатнашаётгани маълум қилинди. 12 май — Халқаро ҳамширалар куни (фото)

    12.05.2020, 20:56

    Қўнғиротда 390 млн сўмлик бинони давлатдан бепул олган тадбиркор уни бузиб, қурилиш материалларини ўз эҳтиёжига ишлатгани аниқланди

    12.05.2020, 20:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” навбатдаги шов-шувли трансферни амалга ошириши мумкин

    Спорт | 20 июл, 20:55

    Исроил бош вазири овқатдан заҳарланди

    Дунё | 20 июл, 20:40

    Эронликларга танқислик сабаб сувдан камроқ фойдаланиш буюрилди

    Дунё | 20 июл, 20:15

    Трамп Эронга янги зарбалар билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 19:50

    Исроил Ғазо марказидаги тинч аҳолини эвакуация қилишни бошлади (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:25

    Гонгконгга Вифа тўфони ёпирилди (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:05

    Европа Иттифоқи давлатларига кириш нархи 3 баравар ошиши мумкин

    Дунё | 20 июл, 18:30

    Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер Лигасининг энг тезкор футболчиларидан бирига айланди

    Спорт | 20 июл, 17:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.