Туркманистоннинг нафақат вилоятларида, балки пойтахт Ашхобод шаҳрида жойлашган давлат дўконларида ҳам нон учун узун навбатлар юзага келмоқда, деб хабар беради «Хроника Туркменистана».
Парахат-7 микрорайонида жойлашга ва «Ahal gallaönümleri» корхонасига тегишли давлат дўконида киши бошига икки донадан нон 1 манат (2800 сўм) эвазига сотилмоқда. Кўп болали оилалар учун бу етмайди, шу сабабли кун давомида бир оиланинг икки-уч нафар аъзоси навбатда турмоқда.
Ушбу дўконга Ашхободдаги турли новвойхоналардан нон олиб келинади, бироқ «Аневские» нонларига бўлган талаб юқори, унинг сифати харидорларга маъқул. Аммо шаҳарликларнинг таъкидлашича, ойдан ойга уларнинг ҳажми кичрайиб, нархлари ўзгаришсиз қолмоқда.
Хусусий дўконларда нон доим бор, бироқ у уч баробар қиммат туради.
Изоҳ (0)