Москва вилоятининг Раменское туманида 5 майга ўтар кечаси юз берган ёнғин оқибатида олти нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган эди. Россиянинг «РенТВ» телеканали қурбонларнинг исм-шарифларини эълон қилди, дея хабар бермоқда «Sof.uz».
Раменскоеда 5 майга ўтар кечаси юз берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар:- Гулмира Сатторова, 38 ёш;
- Замира Сатторова, 44 ёш;
- Комила Бўриева, 30 ёш;
- Сафарбой Абдиманнонов, 24 ёш;
- Истам Сафаров, 41 ёш;
- Достон Бобоқулов, 22 ёш.
Уй электр ускуналар ёрдамида иситилган, шунинг учун содир бўлган ҳодисанинг асосий версияси — симлардаги қисқа туташув.
Изоҳ (0)