«Интер» ва «Милан» клублари «Сан-Сиро» стадиони ҳамда унинг атрофида барпо қилинадиган кўнгилочар хиёбоннинг янги лойиҳасини намойиш қилди.
Лойиҳанинг икки хил варианти тақдим этилди, уларда эски аренанинг маълум қисмлари сақлаб қолинади. «Джузеппе Меацца»нинг фақат пастки трибуналари қолади ва стадион спорт-кўнгилочар марказининг бир қисмига айланади.
Янги ўйингоҳ сиғими 60 минг томошабиндан ошмайди. Арена ёнида 106 минг квадрат метрли яшил ҳудуд барпо этилади.
Лойиҳа, тахминан, 1 миллиард еврога баҳоланмоқда.
Мавзуга доир: «Милан» ва «Интер» клублари Милан мэрининг таклифини рад этди. Улар янги стадион қуради
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)