• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Аммиак синтези учун камроқ энергия сарфлайдиган технология ишлаб чиқилди

    Замонавий дунё аҳолисининг деярли 70 фоизини минерал ўғитлаш орқали етиштирилган деҳқончилик маҳсулотлари озиқ-овқат билан таъминлайди. Бу жараён ўта мураккаб кимёвий реакциялар асосига қурилган бўлиб, катта энерготехнологик қувватларни талаб қилади. Соҳадаги яқинда қайд этилган илмий янгилик – япон олимларининг ихтироси ҳақида.

    а. Аммиак ҳосил бўлишининг ҳарорат ва босим билан боғлиқлиги; б. Arrhenius<em>’</em>нинг Fe катализатор устидан аммиак синтези учун қисмлари.

    а. Аммиак ҳосил бўлишининг ҳарорат ва босим билан боғлиқлиги; б. Arrhenius’нинг Fe катализатор устидан аммиак синтези учун қисмлари.
    Фото: Nature

    Исталган деҳқончилик маҳсулотларини етиштириш борасида бугунги кунда минерал ўғитлардан фойдаланмасдан туриб юқори даражада ҳосил олишнинг имкони йўқ. Минерал ўғитларнинг асосий қисмини эса аммиак асосида тайёрланадиган селитра ва карбамид ташкил қилади. Умуман олганда, синтетик аммиак — минерал ўғитлар ишлаб чиқариш учун энг бирламчи хом ашё ҳисобланади.

    Жаҳоннинг деярли барча йирик кимё корхоналарида, шу жумладан, Ўзбекистондаги кимё заводларида ҳам аммиак «Габер жараёни» деб номланадиган кимёвий реакциялар кетма-кетлигига асосланган технологик жараён асосида ишлаб чиқарилади. Габер — келиб чиқишига кўра яҳудий бўлган немис кимёгари бўлиб, у денгиз орқали Чилидан Германияга келтириладиган табиий селитранинг 1914—1918 йиллардаги Биринчи жаҳон уруши пайтида йўли тўсилгани боис Германияни селитра билан таъминлашнинг муқобил усулларини излаш асносида аммиакни сунъий синтез қилиш йўлини топган. Шу сабабли ҳам жараён унинг номи билан аталади.

    Жараён аввал метан газини парчалаш орқали ундан водород ажратиб олиш, кейин эса ушбу водородга ҳаводан олинган азотни боғлаш орқали якунда кимёвий формуласи NH3 бўлган синтетик суюқ аммиак олиш билан кечади. Аммиак ишлаб чиқариш технологияси мураккаблиги жиҳатдан энг қийин кимёвий технологик жараёнлар қаторига киради. Бунда ўта юқори ҳарорат (+530℃ атрофида) ва босим (250 кгк/см2 дан юқори), бир неча хил катализаторлар ҳамда катта қувватли компрессор-машиналар зарур бўлади.

    Жараённинг муаммоли жиҳатларидан бири — энг якуний босқич — синтез камерасида азот ва водород газлари ўзаро бирикиб, аммиакка айланиши учун, албатта, темир катализатори мавжуд бўлиши керак. Мазкур катализатор эса фақат 350 ℃ дан юқори ҳароратларда иш бера бошлайди. Бундай юқори ҳарорат даражаларини барқарор таъминлаш учун эса жуда катта энергия миқдори сарфланади. Умуман олганда, бу борадаги ФИК 30-40 фоиз атрофида бўлади холос. Лекин ҳозирда бошқа усуллардан кўра энг самаралироғи ҳам шу.

    Кўриб турганингиздек, аммиакнинг ўзи учун ҳам хом ашё бу қазилма бойлик — метан гази бўлади. У жараёнда бир вақтнинг ўзида хом ашё ва ёқилғи сифатида ҳам иштирок этади. Аммиакни сунъий синтез қилиш учун қўллаб кўрилган бошқа муқобил энергия манбалари, хусусан, шамол энергияси сингарилар беқарорлиги ва ишончли эмаслиги билан истисно қилинади. Хом ашё сифатида таркибида водород тутувчи бошқа моддаларни (сувни) қўллаш ҳам метанни қўллашдан кўра яхшироқ натижа бермайди. Шу сабабли мавжуд усулларнинг ўзи билан, лекин энергия сарфини камайтириш орқали самарадорликни ошириш масаласи кимёгарлар олдида доим долзарб бўлиб келган. Бироқ юқорида айтганимиздек, қайсар темир катализатор 350℃ дан юқори ҳароратлардагина иш бера бошлайди.

    Пастроқ ҳароратларда ҳам ишлайдиган катализаторларни яратиш борасида кимёгарлар анчадан буён изланиб келмоқда. Афтидан, япон олимларида бу борада дастлабки катта илмий ютуқ қайд қилинганга ўхшайди. Ҳар ҳолда Токио технологиялар институти кимё фани доктори Мичикадзи Хара бошчилигидаги илмий гуруҳ томонидан Nature журналида 24 апрель куни эълон қилинган мақолада шунга даъво қилинмоқда. Хусусан, доктор Харанинг ўзи Nature communications’га берган изоҳида «Бизнинг катализатор H2 ва N2 газларидан 50℃  ҳароратда ҳамда 20 кЖ/мол га тенг бўлган фавқулодда паст фаоллаштириш энергияси билан ҳам аммиак ишлаб чиқара олади», — дея таъкидлаган.

    Мақолада айтилишича, доктор Харанинг паст ҳароратли катализатори нанотехнологияларни қўллаган ҳолда яратилган бўлиб, CаFH қаттиқ эритмаси сиртига ўрнаштирилган рутений (Ru) элементи нанозарраларидан ташкил топган. Бунда олимлар кальций гидриди — CаH2 га фторнинг қўшилиши туфайли нисбатан паст ҳарорат ва босимда ҳам самара берадиган катализатор ҳосил бўлишига эришган. Спектроскопик таҳлил ва компьютер моделлаштириши орқали эса олимлар ушбу катализаторнинг аммиак синтези жараёнини қандай қилиб юзага келтиришини кўрсатиб берган.

    Илмий мақолада баён қилинишича, катализаторнинг таъсир моҳияти қуйидагича: кальций-фторид (Cа-F) боғланишнинг мустаҳкамлиги, кальций-водород (Cа-H) боғланиш мустаҳкамлигидан кўра барқарорроқ бўлгани учун кальций-фториди боғи кальций-водород боғланишини янада сусайтиради. Натижада, рутений катализатор кристалларидан водород атомларини суғуриб чиқара оладиган бўлиб қолади ва унинг ўрнига электронлар қолдиради. Кейин эса ушбу водород атомлари рутений нанозарраларидан H2 гази кўринишида десорбцияланиб чиқиб кетади.

    Бунга 50℃ ҳарорат ҳам кифоя қилади. Катализатор «тутиб олган» электронлар ва фтор ионлари орасидаги зарядларнинг ўзаро итарилиши эса кристаллдаги энергетик тўсиқларни пасайтиради ва шу орқали материалга юқори электрон сиғим бағишлайди. Ажралиб чиққан электронлар эса N2 гази кўринишидаги азот молекуласининг атомлари орасидаги боғланишларни узиб ташлайди ва муҳитда аммиак ҳосил бўлишига олиб келади.

    Бу усул синовлардан муваффақиятли ўтса ва амалиётга татбиқ этилса, аммиак ишлаб чиқаришнинг ушбу янги технологик усули энергия тежамкорлиги нуқтаи назаридан соҳада катта истиқболларни очиши керак. Натижада, бир тонна аммиак олиш учун сарфланаётган энергия миқдорининг кескин камайиши ортидан атмосферага ташланадиган углерод диоксиди газининг миқдори камайтирилишига ҳам эришилиши мумкин (Айтганча, бутун дунё бўйича аммиак заводлари, атмосферага чиқарилаётган CО2 газининг, тахминан, ≈3 фоизининг улушини ташлар экан).

    Қолаверса, у орқали метаннинг ёқилғи сифатида эмас, балки фақат хом ашё сифатида ишлатилишига ўтилиши мумкин (бу эса юқори қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилишига йўналтирилиши мумкин). Буларнинг ҳаммаси ўз навбатида икки тарафлама катта фойда келтириши кутилмоқда: биринчидан, озиқ-овқат хавфсизлиги борасида арзон минерал ўғитлар ишлаб чиқариши йўлга қўйилиши билан катта самара берса, иккинчидан, «Габер жараёни»нинг экологик кўрсаткичларини ҳам анча яхшилаши тайин.

    Музаффар Қосимов тайёрлади.

    08.05.2020, 19:13   Изоҳ (0)   25870
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Коронавирус оддий гриппдан 10 баробар хавфлироқ эканлиги аниқланди

    08.05.2020, 18:28

    Германиялик олимлар суперкомпьютер ёрдамида коронавирусга қарши қўлланилиши мумкин бўлган дориларни аниқлади

    06.05.2020, 21:19

    Олимлар коронавируснинг иккинчи, ҳатто учинчи тўлқини бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди

    06.05.2020, 15:12

    Сингапурлик олимлар Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси тугаши ҳақидаги прогнозини бекор қилди

    05.05.2020, 18:04

    Олимлар тиббий ниқобларнинг самаралироқ муқобилини аниқлади

    03.05.2020, 21:34

    Коронавирус билан оғриган беморнинг ўлимига сабаб бўлувчи аномал патология аниқланди

    01.05.2020, 23:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги очилди (видео)

    Дунё | 6 июн, 23:00

    Қозоғистон ҳарбийларини Буюк Британияда ўқитади

    Дунё | 6 июн, 22:00

    Суперлига. Қолдирилган баҳсда “Хоразм” “Қизилқум”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 6 июн, 21:10

    Россияда IELTS топширганлар қамалиши мумкин

    Дунё | 6 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.