Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони 7 май куни 82 нафарга кўпайиб, 461 кишига етди. Сўнгги бир суткада тўрт нафар бемор COVID-19 касаллигидан вафот этди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котибига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Тожикистонда 6 май куни коронавирусга чалинганлар сони 379 кишини, қурбонлар сони эса саккиз кишини ташкил қилган. 7 май ҳолатига кўра, мамлакатда касалланганлар сони 461 кишига етган, касаллик оқибатида қурбон бўлганлар 12 кишини ташкил қилмоқда.
Вазирлик вакилининг сўзларига кўра, 7 май куни кечки пайт ҳолатига кўра, мамлакат бўйича 4205 киши тиббий муассасаларда кузатувга олинган. Сўнгги бир суткада 345 кишига аҳволининг қониқарли бўлгани сабабли касалхоналардан уйига жавоб берилган.
Изоҳ (0)