Президент Шавкат Мирзиёенинг таъкидлашича, Сардоба сув омборидаги фалокат «биз учун аччиқ сабоқ бўлди». Бу ҳақда давлат раҳбари 5 май, сешанба куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилган.

«Бу сув тошқини биз учун аччиқ сабоқ бўлди. Шу сабабли сув омбори масаласида биз халқаро экспертларни жалб этган ҳолда тўғоннинг барча дамбаларини чуқур экспертизадан ўтказамиз. Фақат шундан кейингина якуний хулосага келамиз», — деди Президент.