Ўзбекистонда 4 май соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 8 кишига кўпайиб, 2189 нафарга етди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 4 май давомида Ўзбекистонда жами 40 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган. Таққослаш учун: 3 май куни 31 нафар, 2 май куни 32 нафар, 1 май куни эса 47 нафар беморда коронавирус аниқланган эди.
Шу билан бирга, 4 май куни мамлакат бўйича 86 киши коронавирусдан соғайиб, реабилитацияга кузатилганлар сони жами 1405 кишига етди. Кун давомида Фарғонада саккиз киши, Наманганда 17 киши, Самарқандда икки киши, Тошкентда 23 киши, Қорақалпоғистонда 17 киши, Сурхондарёда тўққиз киши, Хоразмда 8 киши, Сирдарёда бир киши коронавирусдан соғайди.
Навоий вилояти эса (сўнгги бемор соғайиб) Жиззах ва Қашқадарёдан сўнг коронавирусдан холи Ўзбекистондаги учинчи ҳудудга айланди. Айни вақтда мамлакат касалхоналарида 774 нафар бемор коронавирусдан даволанишда давом этмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус тарқалиши бошланганидан бери 10 киши касаллик қурбони бўлди.
Изоҳ (0)