Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

АОКАда 4 май куни ўтказилган брифингда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков икки кундан кейин Тошкент шаҳрида карантин тугаши тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга муносабат билдирди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»
Бундай хабарларга менинг ҳам кўзим тушди, ўқидим. Лекин ижтимоий тармоқларда тарқатилган бу каби хабарларнинг барчаси асоссиз.

Карантинни ўрнатиш ҳамда уни бекор қилиш Коронавирус касаллиги кириб келишининг ва тарқалиб кетишининг олдини олиш бўйича республика мувофиқлаштириш комиссиясининг ваколати ҳисобланади. Демак, уни бекор қилиш ҳам, узайтириш ваколати ҳам айнан шу комиссия зиммасида.

Мазкур комиссиянинг расмий маълумотидан ташқари, тарқатилган барча турдаги маълумотларга асло ишониш керак эмас.

Шу ўринда айтиб ўтмоқчиман, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-5-моддасига мувофиқ ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатганлик учун жавобгарлик борлигини унутмаслик керак.

Одамларни чалғитиш, уларнинг фикрини ўзгартириш учун қилинган хатти-ҳаракатлар жуда нотўғри.

Нурмат Отабеков, Давлат инспекцияси бош инспектори

Изоҳ
Асосий янгиликлар