• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Бахт мактуби: Тушкун кайфиятдан халос бўлиш учун кундалик тутишга одатланинг

    Психологлар фикрича мавжуд стресслардан қутилиш ва киши ўзини яхшироқ тушунишида, кундалик тутишнинг аҳамияти катта. Инсон кечинмаларини кундаликка туширар экан, муаммоларга четдан қараш ва унга ечим топишга муваффақ бўлади. Elle нашри кундалик тутишнинг нечоғлик муҳим эканини ўқувчиларга таъкидлаш мақсадида, Техас университети профессорининг шахсий ҳаётий тажрибаси ҳамда у асосида чиқарган хулосаларини мисол қилиб келтирган.

    Фото: Shutterstock

    Фото: Shutterstock

    Унда ёзилишича, Жеймс Паннербайкер 70 йиллар бошларида севиб турмуш қурганига қарамай, орадан 3 йил ўтиб оилавий жанжаллар келиб чиқа бошлайди. Тушкунликка тушган Жеймснинг на овқатида, на уйқусида тайин бўлади, камига ичкилик ва чакишга ружу қўяди, одамлардан ўзини олиб қоча бошлайди.

    Кунлардан бир куни эса у, маъюс ҳаётини буткул ўзгаришига сабабчи бўлган нарсани пайқаб қолади: стол устида анчадан бери ишлатилмай турган ёзув машинасига кўзи тушади. Қандайдир кўринмас куч таъсирида машинка қаршисига бориб ўтирганини билмай қолган Паннербайкернинг бармоқлари ўзига бўйсунмаган ҳолда ҳамма-ҳаммасини: болалиги, севгиси, турмуш қуриши, муносабатлари, шунингдек, карьераси ва эҳтимолий ўлим ҳақидаги фикрларини қоғозга тушира бошлайди. У кейинги кунлар ҳам кутилмаган натижа содир бўлгунига қадар ёзишда давом этади ва ҳайратда қолади: ундаги руҳий ҳолат яхшиланган, ўзини қийнаётган ғамдан фориғ бўлгандай ҳис эта бошлайди ва рафиқасига нисбатан қайта севги уйғонади, ўзида эртанги кунга ишонч, мақсад ва уларни амалга ошириш учун имкониятларни туяди.

    Фото: Shutterstock

    Фото: Shutterstock

    Бу ҳаётий тажриба, Техас университетининг бўлажак профессори бўлган Паннербайкерни, ҳаётини эмоционал жараён ва ҳис-ҳаяжонга тўла кечинмаларни қоғозга тушириш ўртасидаги алоқани ўрганишга бағишлашига сабаб бўлади.

    Ўзининг кўп йиллик изланишлари натижасида Паннербайкер, кечинмаларни қоғозга тушириш депрессияга қарши муваффақиятли услуб эканини исботлайди. Тадқиқотда иштирок этган иштирокчилар ҳис-туйғуларини қоғозга кўчириб ўзларини эркин, бахтли, омадли жисмоний ва ақлий баркамол ҳис эта бошлаганлар.

    Айни дамда стресс ва хавотирда бўлган, ишидан айрилган ва қалби парчаланган инсонлар бўлса ушбу методни синаб кўришингизни тавсия қиламиз. Дарҳақиқат кутилган натижага эришмоқчи бўлсангиз ўзингизни алдамай, овутмай ҳис қилётган туйғуларингизни борича қоғозга тўкиб-сочишингиз керак бўлади, аксинча бўлса кундаликдан ҳам қаламдан ҳам ўпкаламанг.

    Фото: Shutterstock

    Фото: Shutterstock

    Қарорингиз қатъий эканига ишончингиз комил бўлса, унда сиз учун Паннербайкер техникасини тушунтириб ўтамиз.

    Ҳаммаси жуда оддий, камида 3 кун давомида 20 дақиқа сизни қийнаётган ва ўйлантираётган ҳаёлларни барчасини ёзишингиз керак. Таймерда вақтни белгиланг, дафтарни ёки компьютерда ворд дастурини очинг ва ёзишни бошланг, ёзганда ҳам орфографик-пунктуацион хатолар ва иккиламчи нарсаларга эътибор бермай ёзинг токи қийнаётган негатив сизни тарк этсин. Таймер вақт бўлганини эслатганида тўхтанг ва шу йўсинда ҳар куни ёзишни давом эттиринг. Сизни айнан нима қийнаётганини тушуниб етмагунингизча эртасига, индинига ёзишда давом этаверинг ва охири ёзганларингизни шафқатсизларча йўқ қилинг: хоҳланг йиртинг, хоҳланг ёқиб юборинг, нима қилсангиз қилинг, негативдан қутилганингизни билиб енгил тортсангиз бў​лгани.

    Паннербайкер усули билан негативдан қутулиб бўлган бўлсангиз, энди позитивни ўзингизга чақириш вақти келди ва бунда сизга Меган Хейснинг «Ўзингни бахтли деб ёз: позитив кундалик санъати» китобидаги усул қўл келади. Муаллиф фикрича, ушбу этапда инсон шукроналик, севги, бахт ва муваффақиятлар, юксак мақсадларга эътибор қаратиши керак бўлади. Аслида ушбу усулни биз ҳавас билан қарайдиган шахслар мунтазам қўллайди. Ёзувчи Ронда Берн эса одам ижобий ўй-ҳаёллари​ни визуализация қилса омад, бахтга эришиши соғлиги яхшиланишини таъкидлайди. Луиза Ҳей бўлса, кишиларни негативлардан қочиб, позитив ҳаёлларни аффермация қилишга чақиради.

    Фото: Shutterstock

    Фото: Shutterstock

    Хуллас, сиз тўрт мучангиз соғлигига шукур қилишингиз, ота-онангиз, фарзандингиз ё бўлмаса турмуш ўртоғингиз билан нима учун фахрланишингиз улардаги қайси хислатларни қадрлашингиз, ишингизни нима учун яхши кўришингизни ёзар экансиз, аслида мавжуд, аммо улар ҳақида фикр юритиб ҳам кўрмаганингиз учун сўнгандек туйилган, одатий ҳол бўлиб қолган ҳақиқатни кўпроқ англай бошлайсиз. Ҳаммасини янгидан бошлашдан аввал ўзингизни ва ҳис-туйғуларингизни тушунишга, уларни таҳлил қилишга уриниб сўнгра хулоса чиқаринг, шунда орадан вақтлар ўтиб пушаймон қилмайсиз, аксинча ўзингизнинг оқилона танловингиздан қувончни туясиз, азиз ў​қувчи.

    Мавзуга доир: Ўзингизни алдашни бас қилинг! Карантинда шуғулланиш учун 10 та мотивацион тавсия

    03.05.2020, 09:25   Изоҳ (0)   15780
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Микротўлқинли печдан вақтни тежаб, фойдаланиш бўйича 8 та тавсия

    03.05.2020, 07:25

    Тонгни ​яхши кайфиятда қарши олиш учун нима қилиш керак?

    02.05.2020, 07:36

    Рамазон ойи учун 5 та маслаҳат

    30.04.2020, 09:18

    Карантинда сочларни қандай парвариш қилиш керак? Кал бошни-чи?

    29.04.2020, 10:26

    Бир зумда ухлаб қолишнинг ҳарбийча усули

    27.04.2020, 21:24

    Тез-тез қўл ювиш оқибатида тери қуриб қолса нима қилиш керак?

    17.04.2020, 12:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ҳаёт сифати юқори мамлакатлар қаторидан жой олди — рейтинг

    Ўзбекистон | 14 май, 18:07

    Ҳаётни мураккаблаштирадиган ва энергияни тортиб оладиган 5 та одат

    Лайфстайл | 14 май, 17:35

    Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”даги ҳаёти: ёмон старт, лекин катта умидлар

    Спорт | 14 май, 17:25

    Самарқандда ноқонуний қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга 137 млрд сўмлик зарар етказилди (видео)

    Ўзбекистон | 14 май, 17:20

    Швейцария поезд йўлларини қуёш электр станцияларига айлантиради

    Дунё | 14 май, 17:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.