Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тошкент шаҳрида 1 май куни соат 23:00 дан 4 майга қадар Келес йўлининг Кичик ҳалқа йўлидан Ҳасанов кўчалари оралиғидаги қисми вақтинча ёпилди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, бу Олмазор тумани Келес йўли кўчасида ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли амалга оширилди.

Қайд этилишича, шу вақт оралиғида ушбу йўналиш бўйлаб ҳаракатланувчи транспорт воситалари айланма йўллар орқали юриши мумкин бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар