«Реал» собиқ футболчиси Фредди Ринкон мадридликлар жамоасида ирқчиликка дуч келганини ёдга олди.
«Реал»да муваффақиятга эришиш учун оқ танли бўлишим керак эди. Одатий ҳаёт тарзимда ирқчиликдан азият чекмасдим, бироқ жамоада бундай деб бўлмайди. Бу дунёнинг энг яхши жамоасидаги оғир муҳит эди.
Вазият Хорхе Вальдано учун ҳам жуда оғир эди, унга катта босим ўтказишарди. Бироқ у мени ўйинчи ва шахс сифатида ўсишга мажбур қилди, бунинг учун ундан миннатдорман», — дейди Ринкон.
Фредди Ринкон 1995 йилнинг ёзида «Наполи»дан мадридликлар сафига келиб қўшилади. Вальдано қўл остидаги жамоада бир мавсум давомида 21 ўйин ўтказган футболчи 1996 йилнинг ёзида «Палмейрас»га йўл олади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)