«Интер» ҳимоячи Милан Шкриньяр учун белгилаган нархини пасайтирди.
Football Italia’нинг хабар қилишича, миланликлар 25 ёшли футболчи учун 70 миллион евро сўрамоқда. Аввалроқ словакиялик ҳимоячи клуб томонидан 80 миллионга баҳоланаётганди. «Интер» коронавирус сабаб юзага келган молиявий инқироз асоратларини енгиллаштириш мақсадида ўйинчини пулламоқчи.
Шкриньярга ПСЖ, «Реал» ва «Манчестер Сити» жамоаларидан қизиқиш бор.
2019/20 йилги мавсумда футболчи «Интер» сафида 32 ўйин ўтказди, унинг ҳисобида битта самарали узатма бор. Transfermarkt портали Миланни 48 миллион еврога баҳолаган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)