Испаниянинг Marca нашри ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг хариди парижликларга қимматга тушаётгани ҳақидаги фактларни маълум қилди.
Неймарнинг трансферига ПСЖ 222 миллион евро сарфлаган, футболчининг йиллик маоши 37 миллион еврони ташкил этади, бу уч йилда 111 миллионга тенг бўлади.
Шу кунга қадар Неймар учун сарфланган умумий маблағ 333 миллион еврони ташкил этмоқда. 28 ёшли ҳужумчи ПСЖга келганидан буён жамоанинг фақат 51% ўйинида иштирок этган. Бразилиялик футболчи 155 учрашувнинг 80 тасида қатнашган, холос. Шу тариқа Неймар иштирокидаги ҳар бир ўйин ПСЖга 4,16 миллион еврога тушмоқда.
Неймар 2017 йилнинг ёзида «Барселона»дан сотиб олинганди. Коронавирус туфайли муддатидан аввал якунланган Франция чемпионатининг жорий мавсумида футболчи 15 ўйин ўтказиб, 13 та гол уришга эришди.
Мавзуга доир: ПСЖ — Франция чемпионатининг 2019/20 йилги мавсуми ғолиби. «Лион» 23 йилдан бери илк бор Еврокубокларсиз қолди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)