UFC президенти Дэйна Уайт енгил вазн тоифаси етакчилари Ҳабиб Нурмагомедов ва Конор Макгрегор ўртасидаги реванш жанги эҳтимоли ҳақида гапирди.
«Яқинлашиб келаётган реванш? Мен буни Ҳабиб ва Конор ўртасидаги иккинчи жанг деб атаган бўлардим.
Макгрегор бу жангни жуда хоҳламоқда, мен ҳам буни кўришни истардим», — дейди Уайт.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг октябрь ойида Нурмагомедов ва Макгрегор ўртасида жанг бўлиб ўтган. Унда россиялик спортчи тўртинчи раундда оғритиш усулини қўллаб Конорни таслим этганди.
Апрель ойида Ҳабиб АҚШда Тони Фергюсонга қарши жанг қилиши белгиланганди, бироқ коронавирус сабаб мазкур спортчилар ўртасидаги баҳс бешинчи марта бекор қилинди.
Аввалроқ Ҳабиб кузда Фергюсон—Гэтжи жуфтлиги ғолиби билан жанг ўтказиши хабар қилинганди.
Изоҳ (0)