Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Англия футбол ассоциацияси (ФА) «Атлетико» ҳимоячиси Киран Триппьерни тотализатор билан боғлиқ қоидаларни бузганликда айбламоқда.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Sky Sports хабарига кўра, айблов футболчининг 2019 йил ёзида «Тоттенҳэм»дан 21,7 миллион фунт эвазига «Атлетико»га йўл олиши билан боғлиқ. Англия терма жамоаси аъзоси трансфернинг амалга ошишига пул тиккан бўлиши мумкин.

Агар ФА англиялик футболчини айбдор деб топса, Триппьерни катта миқдордаги жарима ва узоқ муддатли дисквалификация кутмоқда. Киран 2020 йилнинг 18 майига қадар ташкилот айбловига жавоб бериши керак.

29 ёшли ҳимоячининг ўзи футболга оид ҳеч қандай гаровга аралашмаганлиги ва бошқа футболчиларнинг пул тикишидан молиявий фойда олмаганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, март ойида англиялик ҳужумчи Дениел Старриж шунга ўхшаш ҳолатда тотализаторга оид қоидаларни бузганликда айбдор деб топилиб, 2020 йилнинг 17 июнига қадар футболга оид фаолиятдан четлатилганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар