УЕФА ижроқўми 30 апрель куни йиғилиш ўтказган ва 2020/21 йилги Еврокубоклар билан боғлиқ қарор чиқарди.
Гап шундаки, мамлакатларда ички кубок учрашувларининг якунланмай қолиши Европа Лигаси регламентида кўзда тутилмаган. Бу вазият коронавирус сабаб футбол учрашувлари муддатидан аввал якунланган Нидерландия ва Франция билан содир бўлди ҳамда бошқа лигаларда кузатилиши мумкин.
Бунинг натижасида кубок соҳиблари аниқланмай қолади. Маълумот учун, бир қанча мамлакатларда кубокни қўлга киритган жамоалар Европа Лигаси йўлланмасига эга бўлади.
Қарорга кўра, регламентдан мазкур банд олиб ташланади. Агар кубок соҳибини спорт тамойиллари орқали аниқлашнинг иложи бўлмаса ёки кубок финали ўтказилмай қолса, ушбу мамлакатда йўлланма мусобақа жадвалига асосланган ҳолда тақдим этилади.
УЕФА бу қарор борасида минтақанинг барча федерацияларини огоҳлантирган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)