Ўзбек шоу бизнеси вакиллари «Шифокорлар-фидокорлар» деб номланган челленж уюштирди. Челленж коронавирус пандемиясига қарши курашаётган тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Челленжда Иззат Ибрагимов, Ғайрат Усмонов, Шуҳрат Дарё, Ёдгор Мирзажонов, Анвар Собиров, Жўрабек, Фарруҳ Аҳмедов каби хонандалар ҳамда бастакорлар, фотографлар, шунингдек, шоу-бизнесга алоқадор бошқа соҳа вакиллари ҳам иштирок этган. Улар тик турган ҳолда шифокорларни қарсаклар билан олқишламоқда.
Аввалроқ ўзбекистонлик санъаткорлар 7 миллиард сўмдан зиёд маблағни жамоат фондига йўналтиргани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)