• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    АТК вазирлиги Президент қарори билан рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантириш соҳасидаги ваколатли орган деб белгиланди

    «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар берган.

    Қарорга кўра қуйидагилар рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни янада ривожлантиришнинг қўшимча вазифалари этиб белгиланган:

    • 2023 йилга келиб рақамли иқтисодиётнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушини 2 бараварга кўпайтиришни назарда тутган ҳолда, шу жумладан, ишлаб чиқаришни бошқаришда ахборот тизимлари комплексини жорий қилиш, молиявий-хўжалик фаолиятда ҳисобот юритишда дастурий маҳсулотлардан кенг фойдаланиш, шунингдек, технологик жараёнларни автоматлаштириш орқали уни жадал шакллантириш;
    • 2020—2021 йилларда барча соғлиқни сақлаш муассасалари, мактаблар ва мактабгача таълим ташкилотларини, шунингдек, қишлоқлар ва маҳаллаларни юқори тезликдаги интернет тармоғига улаш ҳамда алоқа хизматлари сифатини оширишни кўзда тутган ҳолда мамлакатнинг рақамли инфратузилмасини тўлиқ модернизация қилиш ва замонавий телекоммуникация хизматларидан барча ҳудудларда фойдаланиш имкониятини таъминлаш;
    • 2022 йилга қадар электрон давлат хизматлари улушини 60 фоизгача етказишни назарда тутган ҳолда давлат ахборот тизимлари ва ресурсларини яратиш ҳамда интеграция қилиш, давлат маълумотлар базаларидаги ахборотларни унификация қилиш, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш тартиботларини оптималлаштириш ва тартибга солиш орқали электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш;
    • дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва технологик майдончалар яратиш орқали «рақамли тадбиркорлик»ни ривожлантириш, 2023 йилга келиб ушбу соҳадаги хизматлар ҳажмини 3 бараварга ошириш ва уларнинг экспортини 100 миллион долларга етказиш;
    • таълим тизимининг барча босқичларида рақамли технологияларни кенг жорий этиш ва замонавий иқтисодиёт учун зарур бўлган рақамли билимларнинг даражасини ошириш, таълим инфратузилмасини такомиллаштириш, шунингдек, «Беш ташаббус» лойиҳасини амалга ошириш доирасида 2022 йилга қадар республиканинг барча ҳудудларида рақамли билимларга ўқитиш марказларини очиш.
    Ҳужжатда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантириш соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланиши, рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантириш доирасида ахборот тизимлари, ресурслари ва бошқа дастурий маҳсулотларни яратиш ва жорий этиш бўйича давлат органлари ва ташкилотларнинг лойиҳалари ва техник ҳужжатлари ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини мажбурий экспертизадан ўтказиши Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигида крипто-активлар ва блокчейн технологиясини жорий этиш бўйича ваколатлар сақлаб қолиниши ҳам белгилаб берилган.

    Вазирлик ҳузурида электрон ҳукуматни ривожлантиришда ягона технологик ёндашувни таъминлаш, давлат органлари ва ташкилотларида рақамли ривожланишнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш, давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомининг ягона идоралараро электрон тизимини жорий этиш ҳамда электрон ҳукумат соҳасидаги лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш босқичларини мувофиқлаштиришга масъул бўлган Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази давлат муассасаси ташкил этилади.

    Яна бир Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази давлат муассасаси эса иқтисодиёт тармоқлари ва ишлаб чиқаришга рақамлаштириш жараёнларининг таъсирини баҳолаш, экспертлар ҳамжамияти билан ҳамкорликда рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат соҳасида янги йўналишлар ва замонавий технологияларни чуқур ўрганиш орқали уларни давлат органлари ва ташкилотларида кенг жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида «ақлли» ва бошқа истиқболли технологияларни, шунингдек, катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишловчи технологияларни жорий этишнинг концептуал ва услубий асосини шакллантириш вазифаларини бажаради.

    Шу билан бирга, вазирлик марказий аппарати тузилмасида аграр соҳани жадал рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларига замонавий ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш масалаларига масъул бўлган вазир ўринбосари лавозими жорий этилиб ва Аграр соҳада рақамли технологияларни ривожлантириш бошқармаси ва Геоахборот технологияларини ривожлантириш бошқармаси ташкил қилинади.

    Вазир ўринбосари лавозимини киритиш ва бошқармаларни ташкил қилиш Вазирлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларининг умумий чекланган сони доирасида амалга оширилади.

    Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ташкилий тузилмаси, вазирлик марказий аппарати тузилмаси, вазирлик ҳудудий бошқармаларининг намунавий тузилмаси тасдиқланган.

    Вазирлик, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг таклифлари асосида «Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор UZINFOCOM» МЧЖнинг устав капиталидаги давлат улушини вазирликка беғараз асосда ўтказиб берилади. Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази давлат унитар корхонасининг ахборот тизимлари ва бошқа аппарат-дастурий комплексларини бир ҳафта муддатда вазирлик ҳузуридаги Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази давлат муассасасига беғараз асосда ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланган.

    Шунингдек, қарорда «Электрон ҳукумат» тизимининг архитектураси, 2020—2022 йилларда электрон ҳукуматни янада ривожлантириш бўйича устувор лойиҳалар рўйхати, 2020—2022 йилларда иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш бўйича устувор лойиҳалар рўйхати, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини янада ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси», 2020—2022 йилларда ахборот технологиялари ва телекоммуникацияларини ривожлантириш бўйича устувор лойиҳалар рўйхати, 2020—2021 йилларда қишлоқ ва сув хўжалигида рақамли технологияларни жорий этиш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланган.

    Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисоб рақам очилади.

    Жамғарма махсус ҳисоб рақамининг даромад манбалари этиб қуйидагилар белгиланган:

    • мобил алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўланадиган тўлов суммасининг тақсимлангунига қадар бўлган 35 фоизи;
    • Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловларнинг 11,25 фоизи, шунингдек, Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун тўланган давлат божлари ва бошқа тўловлардан тушадиган маблағларнинг 0,5 фоизи;
    • қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа даромадлар.
    Абонент рақамларидан фойдаланганлик учун тўлов, маблағларнинг тегишли қисми жамғарманинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилгандан сўнг, бошқа олувчилар орасида маблағларнинг қолган қисмидан келиб чиқиб, ўрнатилган тартибда тақсимланади ва қонун ҳужжатларида белгиланган мақсадларга йўналтирилиши белгиланган.

    Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш, жорий этиш, интеграция қилиш ва техник қўллаб-қувватлаш бўйича умумий қиймати 1 миллиард сўмгача бўлган битта шартнома доирасида танловларни фақат Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технопарки резидентлари ўртасида ўтказиш ҳуқуқига эгалиги, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида ишлатиладиган барча ахборот тизимлари ва ресурсларининг идоралараро электрон ҳамкорлиги фақат «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали амалга оширилиши ҳам белгилаб қўйилган.

    Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2020 йил 1 октябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технопарки резидентлари томонидан оммавий молиялаштириш (краудфандинг) ва опсион-шартномаларни тузиш тартибини белгилаш бўйича таклиф киритади.

    Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази давлат муассасасига ягона интегратор билан биргаликда 2020 йил 1 октябрга қадар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ахборот хизматларини, жумладан, хабардор қилиш характеридаги маълумотларни тақдим этувчи давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари билан интеграциялашган электрон ҳукумат хизматлари ҳақида ахборот бериш ва хабардор қилиш тизимини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.

    Ташқи иқтисодий фаолият соҳасида маҳаллий тадбиркорлик субъектларига янада қулайликлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига эгалик қилиш, уни юритиш ва бошқариш бўйича ваколатли орган этиб белгиланган.

    Лойиҳа бошқаруви агентлигига бир ой муддатда ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимининг унга тегишли барча мол-мулк ва асбоб-ускуналари билан биргаликда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига белгиланган тартибда топширилишини таъминлаш вазифаси топширилган.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2020 йил 1 августга қадар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан йўлланадиган хат-хабарлар, хабарномалар, чақирув қоғозлари ва бошқа юридик ҳужжатларни фақат почта алоқа объектлари тармоғи орқали етказиб бериш тартибини белгилайди.

    Вазирлик 2020 йил 1 августга қадар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан почта алоқаси объектлари тармоғи орқали йўлланадиган хат-хабарлар, хабарномалар, чақирув қоғозлари ва бошқа юридик ҳужжатларни жисмоний ва юридик шахсларга етказиб бериш ва етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олишнинг ягона миллий тизимини жорий этиши лозим.

    Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 10 март куни бир қатор соҳаларга доир лойиҳалар билан танишганди.

    29.04.2020, 08:45   Изоҳ (0)   15756
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Божхона қўмитаси Хитойдан Ўзбекистонга қандай жўнатмалар киритилишига ойдинлик киритди

    29.04.2020, 06:22

    Давлат божхона қўмитаси: «Ҳимоя ниқобларидан бошқа маҳсулотларни экспорт қилишга ҳеч қандай чекловлар қўйилмаган»

    29.04.2020, 05:12

    Ҳисор қўриқхонасидаги тузоқ камералар қор қоплонини расмга олишга муваффақ бўлди

    29.04.2020, 03:34

    Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятларида шамол ва ёмғир сабаб газсиз қолган 138 мингдан ортиқ хонадонга газ қайта улаб берилди

    29.04.2020, 00:26

    Амударёдаги ҳозирги сув оқими Қоракўлда тошқин бўлиши учун зарур кўрсаткичдан етти баробар паст эканлиги маълум қилинди

    28.04.2020, 23:36

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган шахсларни аниқловчи мобил илова яратилди

    28.04.2020, 23:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.