Германияда ноёб Lexus LFA эгаси автомобилни сотувга қўйди. Ойнаванд кузовга эга машинага 1 049 600 евро сўрашмоқда, деб хабар берди Mobile.
LFA модели 2010 йилдан 2012 йилгача ишлаб чиқарилган. Икки йил мобайнида 500 та ана шундай автомобиль сотилган. Ўшанда транспорт воситасининг нархи 375 минг доллар эди.
Lexus LFA ноодатий хром билан қопланган кузовга эга бўлиб, у ҳамма нарсани ойнадек акс эттиради. Авто 4,8 литр сиғимга эга V10 моторига эга. Машина тезлиги соатига 100 га чиқиши учун 3,7 сония талаб этилади. Унинг максимал тезлиги соатига 325 километрни ташкил этади.
Изоҳ (0)