Интернетда купе кузовида яратилган янги BMW 2-Series’нинг суратлари пайдо бўлди. Суратларда «икки эшикли»нинг серияли ишлаб чиқаришдан олдинги прототипи тасвирланган. Бу унинг олд ва орқа қисми, интерьерига баҳо беришга, шунингдек, унинг модификацияси борасида айрим хулосаларга келиш учун етарли, деб хабар беради Motor.
Янги BMW 4-Series’га ўрнатилган улкан радиатор панжараларидан фарқли ўлароқ, мазкур модель дизайнида ҳашамат кузатилмайди, шу билан бирга, айрим жиҳатлари замонавий BMW’ларга ҳам хос эмас.
«Кичик» купенинг оптикаси, шунингдек, бамперларидаги уч бурчакли ҳаво панжаралари бошқа моделларда кузатилмайдиган, оригинал кўринишга эга. Ёпинчиқ ва шильдиклар (маълумот ёзилган парча) бу «қиздирилган» М240i эканлигини кўрсатмоқда, бироқ олд тарафидаги М логотипи ҳайратланарли: бу каби ечимнинг бошқа муқобили йўқ.
Моделнинг орқа томони анча анъанавий яратилган. Орқа фонарлар 2005 йилги E90 кузовидаги BMW 3-Series оптикасини ёдга солади.
Тахминларга кўра, BMW 2-Series’га моторлар гаммаси 1,5 ва 2,0 литрли двигателлар модули, «ўқланган» М240i xDrive ҳамда М2’га эса олти цилиндрли 3,0 литрга эга турбомотор ўрнатилади.
BMW 2-Series купесининг кузови ҳақида батафсил маълумотлар тақдимотдан олдин, 2020 йил охирлари ёки 2021 йил бошларида пайдо бўлади. Инсайдерларнинг таъкидлашича, янги 2-Series’нинг кабриолет кузовидаги версияси бўлмайди.
Изоҳ (0)