25 апрель куни соат 16:00 лар атрофида Тошкент шаҳар Учтепа туманида Damas ва Mercedez-Benz E 350 автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар бермоқда.
Ҳодиса кичик ҳалқа автомобиль йўли ва Фозилтепа кўчалари кесишмасида содир бўлган. 1966 йилда туғилган А.М. бошқарувидаги «Болалар кўп тармоқли диагностика маслаҳат поликлиникаси»га тегишли Damas 1993 йилда туғилган Б.У. бошқарувидаги Mercedes-Benz E 350 билан тўқнашиб кетган.
Тўқнашув натижасида Damas русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси А.М. тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.
Ушбу тўқнашув юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир: Қамчиқ довонида тормози ишламай қолган юк машинаси тоғга бориб урилди. Ҳайдовчи вафот этди
Изоҳ (0)