Мавжуд эпидемия рэпер Эминемни ҳам бефарқ қолдирмади, хонанда вирусга қарши курашаётган тиббиёт ходимларини овқат билан таъминлашга қарор қилди.
Elle нашрининг ёзишича, Эминем кўмак учун Детройт шаҳридаги Генри Форд шифохонасини танлаган ва тиббиёт ходимларини ўзи ҳам севиб истеъмол қиладиган спагетти билан меҳмон қилган.
Та’кидланишича, рэпернинг ўзига хос усулда кўрсатган ёрдами сҳифокорлар кайфиятини кўтарган. Гап шундаки, таомнинг Mom’s Spaghetti ёзувли ҳаволаси бўлиб, ушбу ибора 2003 йил Эминем «Оскар» мукофотини олишига сабабчи бўлган Lose yourself қўшиғида қўлланган.
22 апрель куни шифохона маъмурияти Instagram саҳифасида қўшиқчига миннатдорчилик билдирган. Унда шифокорлар ушбу таомдан қўшиқ номи сингари «ўзларини йўқотганлари» айтилган.
Изоҳ (0)