UFC президенти Дэйна Уайт май ойининг ўртасида бир ҳафта ичида учта мусобақа ўтказишни режа қилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда функционер Instagram’даги жонли эфир вақтида маълум қилган.
Мусобақалар 9,13 ва 16 май кунлари Флорида штатида (АҚШ) бўлиб ўтади. Аввалроқ 9 май санасида Жексонвиллда UFC 249 кечаси бўлиб ўтиши маълум қилинганди. Катта эҳтимол билан қолган икки мусобақа ҳам Флориданинг энг гавжум шаҳридаги VyStar Veterans Memorial Arena’да кечади.
Уайтнинг сўзларига кўра, штат Атлетика қўмитаси мусобақаларни ўтказиш қоидаларини ишлаб чиқади.
Дэйнанинг маълум қилишича, 9 май кунги мусобақа ESPN телеканали орқали pay-per-view (томоша учун пул тўлаш) тизимида эфирга узатилади. Қолган икки мусобақа трансляцияси қандай бўлиши телеканал ихтиёрида қолади.
Эслатиб ўтамиз, UFC 249 мусобақасининг асосий жанги енгил вазн тоифаси вақтинчалик чемпиони Тони Фергюсон ва Жастин Гэтжи ўртасида кечади.
Изоҳ (0)