Ла Лига президенти Хавьер Тебас «Барселона» ПСЖ ҳужумчиси Неймар ва «Интер» форварди Лаутаро Мартинес трансфери устида ишламаётганини айтди.
«Барселона» икки футболчи трансфери борасида музокара олиб бораётгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга зид. Ҳозирда клуб мавсумнинг давом этишига бор эътиборини қаратган, янги футболчилар сотиб олишга эмас.
Яқин келажакда бизни футболчилар алмашинуви кутиб турибди, бироқ Европа клублари учун айни дамда трансферлар муҳим масала эмас. Барча мавсум тўхтаб қолгани сабаб йўқотишларни камайтириш ҳаракатида.
Ҳозирда «Барселона»нинг асосий мақсадлари рўйхатида Неймар ҳам, Лаутаро ҳам йўқ. Клуб уларни қўлга киритиш имкониятига эга эмас, ҳозир бунинг иложи йўқ», — дейди Тебас.
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)