«Челси» собиқ сардори Жон Терри лондонликлар жамоасини Жозе Моуриньо бошқарган пайтда Рафаэл Бенитеснинг «Ливерпуль»и билан кечган рақобатни ёдга олди.
«Икки мураббий ҳам ўзаро рақобатга катта эътибор қаратарди. Моуриньо «Ливерпуль»га қарши ўйин олдидан нималар дегани ҳали ҳам ёдимда, биз ўша вақтда муддатдан аввал чемпионлик масаласини ҳал қилиб қўйгандик.
«Ливерпуль»ни 20—30 очкога ортда қолдираётгандик, Моуриньо эса шундай деди: «Ўйинни ҳеч қанақасига буларга бой бермаслигимиз керак».
У ҳатто «Ливерпуль» деган сўзни айтмасди. Шундай деганди: «Бугун сиз унга ютқазмайсиз, сиз улардан анча кучлисиз». Бу гаплар кечагидек эсимда», — дейди Терри.
Португалиялик мутахассис «Челси»даги дастлабки фаолиятида жамоани 2004—2007 йиллар мобайнида бошқаради. Ушбу вақт ичида унинг қўл остидаги жамоа икки бор Англия чемпионлигини қўлга киритади.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)