«Барселона» клуби «Тоттенҳэм» ярим ҳимоячиси Танги Ндомбеле хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Sky Sports нашрининг хабар қилишича, «Барселона» коронавирус пандемияси сабаб юзага келган инқироз сабаб келишувга ўз футболчиларини қўшиш ниятида. Таъкидланишича, «Барселона» Ндомбеле учун ҳимоячилар Самюуэль Умтити ва Нелсон Семедуни беришга тайёр.
Лондонликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо юқоридаги футболчиларни ўз жамоасида кўришни хоҳлаш ёки хоҳламаслиги номаълум.
Аввалроқ «Тоттенҳэм» каталон клуби ярим ҳимоячиси Артурга қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.
Жорий мавсум 23 ёшли футболчи «шпорлар» сафида Премьер Лиганинг 19 ўйинида майдонга тушиб, иккитадан гол ва голли узатмага муаллиф бўлган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)