Ўзбекистонда 24 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 20 кишига ошиб, 1778 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Аввалроқ, 23 апрель соат 22:30 ҳолатига кўра, тасдиқланган касалланиш ҳолатлари сони 1758 тага етгани маълум қилинган эди.

Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг етти нафари вафот этди, 561 нафари эса соғайиб, реабилитацияга олинган.

Хорижда 73 ўзбекистонликда коронавирус аниқланган (энг кўпи — 42 нафари — Россияда), уларнинг тўрт нафари вафот этган.