• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бизнес

    Тошкентда сотувчилар учун “Макон форум” халқаро форуми ўтказилади

    18-19 майда “Ҳумо Арена”да 10 нафар етакчи маҳаллий ва хорижий сотувлар бўйича экспертлар чиқиш қиладилар ва сотувларни оширишнинг амалий воситалари билан ўртоқлашадилар.

    Форум доирасида 50 та етакчи брендлар иштирокида биринчи “Йил бренди 2023” кўргазмаси ва 25 та номинацияда истеъмолчилар ҳамда экспертлар ҳайъати танловига кўра “Йил бренди” мукофоти билан тақдирлаш маросими ўтказилади. Бу йил форумнинг бош ҳамкори мамлакат банклари ўртасида энг йирик хусусий банк ва фаоллик бўйича етакчи бўлмиш “Капиталбанк” бўлди.

    “Форумнинг ноёблиги шундаки, у мамлакатимизда сотувчи касбига бағишланган илк форум бўлади. Биз замонавий сотувчи мақоми ва имкониятларига унинг фаолиятининг қиммати ва ҳар қандай бизнесдаги аҳамияти нуқтаи назаридан комплекс ёндашдик. Форум бозоримизда товарлар ва хизматлар таклиф этувчилар учун кучли мотивация беради, — дейди Ўзбекистон маркетинг уюшмаси раиси, форум ташкилотчиси Диёр Мирзааҳмедов. — Форумнинг асосий вазифаси – қўлланилаётган воситаларни “пухталаш” ва замонавий сотувларнинг янги имкониятларидан хабардор бўлиш учун энг фаол мутахассисларни жамлаш”.

    “Биз учун маркетинг ва сотувлар бўйича мутахассислар ҳамжамиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, тажриба ва энг яхши амалиётлар билан ўртоқлашиш муҳим, — дейди “Капиталбанк” бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Сардор Исмоилов. – Мамлакатдаги энг йирик молиявий институтлардан бири сифатида бизнинг вазифамиз – банкка мижозлар жалб қилиш ва маҳсулотларимиз ҳақидаги ахборотни етказиш билан кифояланиб қолмай, молиявий саводхоналик асосларини, бизнес юритишни, бюджетни режалаштиришни ва бошқаларни ўргатиш ҳамдир. Аминманки, Ўзбекистон маркетинг ва сотувлар соҳасидаги энг муҳим воқеалардан бирига айланишга улгурган форум бу йил ҳам биз ва бозордаги ҳамкасбларимизга янги ғоялар манбаси бўлади”.

    Форум спикерлари сотувлар бўйича энг машҳур маҳаллий экспертлар ва тўрт нафар россиялик тренер бўлиб, улар форум доирасида чиқиш қилишдан ташқари, сотувлар бўлимларининг раҳбарлари учун ноёб маҳорат сабоқлари ҳам ўтадилар. 

    Мурод Назаров, Murad Buildings, Nest One ва NRG асосчиси. Девелопмент соҳасида 20 йиллик тажрибага эга муваффақиятли тадбиркор. Унинг раҳбарлиги остида компаниялар жами майдони 575 000 кв метр бўлган ноёб кўчмас мулк объектларини муваффақиятли топширдилар. Мурод Назаров шахсий бренд сотувларга қандай ёрдам бериши ҳақида сўзлаб беради.

    Анвар Абдуқаюм, “Той бола” ўйинчоқлар бренди асосчиси. Сотувларда 20 йилдан ортиқ тажрибага эга. Ижтимоий тармоқлардаги обуначилари – миллион атрофида. Анвар Абдуқаюмнинг чиқиши ишонтириш санъати ва муваффақиятли сотувларда унинг аҳамиятига бағишланади.

    Иброҳим Ғуломов, Perfect Consulting Group асосчиси. Тизимлаштириш соҳасида 10 йилдан ортиқ тажрибага эга эксперт. Иброҳим 150 дан зиёд тармоқлардаги тақрибан 6000 нафар тадбиркорни “Соф фойдани ошириш”, “Тизимлаштириш ва персонални самарали бошқариш”, “Ҳаётий стратегия” муаллифлик дастурлари бўйича ўқитди. Иброҳим мижоз эътирозлари билан қандай ишлаш мумкинлиги ҳақида чиқиш қилади.

    Акмал Насридинов, Маrketbridge агентлиги ва Retail Club бизнес-клуби асосчиси. Сотувлар соҳасида 1994 йилдан бери ишлайди. 2012 йилдан бошлаб Ўзбекистонда сотувларни бошқариш бўйича тренинглар ўтказади ва мижозларга сотувларни тизимлаштириш ва самарали сотувлар бўлимларини ташкил этишда ёрдам беради. Акмал реал кейслар асосида сотувлар сирлари ҳақида сўз юритади.

    Диёр Мирзааҳмедов, Ўзбекистон маркетинг уюшмаси ва “Сиймо” реклама агентлиги асосчиси. Маркетинг ва рекламада 28 йиллик тажрибага эга. Мижоз сервисининг ноёб услубиёти асосчиси, ҳар йилги кенг кўламли форумлар: Мakon бизнес-форуми, ТАF! Тошкент реклама фестивали, “Йил бренди” мукофоти ташкилотчиси.

    Абдуҳамид Абдуваҳобов, 8 та брендни бирлаштирган ва 45 турдаги, бешта мамлакатда сотиладиган турфа хил маҳсулот ишлаб чиқарадиган Numa Family холдинги асосчиси. 2012 йилдан буён БФҚ, тиббий техника ва косметика савдоси билан шуғулланувчи компанияларда ишлаган. Абдуҳамид сотувлар психологиясини тушунишнинг аҳамияти ҳақида сўз юритади.

    Виталий Голицин, сотувлар ва маҳсулдорлик бўйича россиялик бизнес-тренер. Сотувлар бўйича 25 йиллик ва тренинг соҳасида 15 йиллик тажриба. Дунёнинг 17 та мамлакатида, 100 та шаҳрида 1000 дан ортиқ тренинг ўтказган. Россияда сотувлар бўйича YouTube каналлар топ-3 муаллифи. Виталий иштирокчиларни 100 фоизли битим формуласи билан таништиради.

    Владимир Маринович, бизнес ва самарали жамоаларни тизимли ривожлантириш бўйича эксперт. Миллиардларга баҳоланган лойиҳаларни амалга оширган жамоалар асосчиси. 30 йилдан буён бизнес ва сотувлар соҳасида. 2014 йилда ВВеRХ бизнес-мактабига асос солди, унда ҳар йили 450-700 нафар тадбиркор амалий билимга эга бўлади. Владимир нетворкинг катта чекларга сотишда қандай ёрдам бериши ҳақида сўзлайди. 

    Владимир Якуба, Россияда энг машҳур реалити бизнес-тренер. Етакчилик, сотувлар ва жамоа билан ишлаш бўйича мутахассис. Владимир 19 мамлакатнинг 143 та шаҳрида ўқув машғулотлари ўтказган. 14 та китоб муаллифи. Тўрт марта йил натижаларига кўра ўз соҳасида энг яхши деб топилган (2014-2020-йй.). Instagramъда 9 млн ва YouTube’да 1,5 млн видео кўрилишига эга. Владимир янги воқеликдаги сотувлар ҳақида сўз юритади

    Владислав Бермуда, 12 та мамлакатда 300 дан зиёд чиқишлар қилган халқаро спикер. Кроссмаркетинг бўйича Россиядаги етакчи эксперт (300+ кейс). “Ностандарт бизнес-тафаккур, коллаборация ва ресурс монетизацияси” онлайн-мактабининг асосчиси – 8 та мамлакатда 120 талаба. Владислав сотувлардаги креатив ечимларга оид ғоялар билан ўртоқлашади.

    Спикерлар ва дастурлар ҳақидаги барча ахборотни форум сайтидан олиш мумкин.

    Форум билан параллел равишда 18-19 майда биринчи “Йил бренди” кўргазмаси ўтказилади. Кўргазманинг барча меҳмонлари иштирокчиларнинг махсус таклифлари билан танишиш, ютуқли ўйинларда қатнашиш ва совғаларга эга бўлиш имкони бўлади. Кўргазмага кириш – бепул.

    Форум бош ҳамкори – “Капиталбанк” Ўзбекистондаги йирик тижорат банки бўлиб, Uzum миллий рақамли сервислар экотизими таркибига киради. 23 йиллик муваффақиятли фаолияти давомида банк мамлакатнинг 1,9 млн аҳолиси ва 65 минг тадбиркори учун ишончли молиявий ҳамкор ўлароқ ўзини тақдим этди.

    2023 йил якунларига кўра “Капиталбанк”нинг ўз капитали рентабеллиги 50,8 фоизни ташкил қилди. Ўтган йилда “Капиталбанк” Ўзбекистоннинг энг яхши чакана банки сифатида кўп сонли халқаро ва миллий совринларга сазовор бўлди. Рейтинг агентликлари банк фаолиятининг кўрсаткичлари барқарор ўсишини қайд этмоқда.

    26.04.2024, 22:55   Изоҳ (0)   15158
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Telegram’даги маълумотларга ўзбекистонликларнинг қанчаси ишонади? Сўровнома ўтказилди 

    04.04.2024, 19:26

    Солиқ кодексининг 227-1-моддасида белгиланган жарима миқдори кескин камайтирилади

    13.02.2024, 18:17

    2023 йилнинг 4-чорагида Netflix компаниясининг соф фойдаси 17 баробарга ошди

    24.01.2024, 20:40

    Саудия Арабистони барча харидорларга нефть нархини пасайтирди

    07.01.2024, 23:30

    Тошкентда уй-жой ижараси нархлари арзонлашгани маълум қилинди

    22.11.2023, 11:45

    Марказий Осиёга сармоя киритиш ижобий натижа берадими? 

    29.09.2023, 23:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.