Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда COVID-19 касаллигига чалинган беморларнинг 561 нафари тузалди. Мамлакат бўйича 23 апрель, пайшанба куни, 111 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Хабар берилишича, Бухоро вилоятида яна 58 нафар бемор буткул соғайди. Вилоятда 23 апрель куни 95 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга жўнатилди.

Вазирлик томонидан қайд этилишича, 21 апрель куни 96 нафар, 22 апрель куни 93 нафар ва 23 апрель куни 111 нафар бемор тузалди.

Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 500 кишидан ошгани ҳақида хабар берилган эди.

Ўзбекистонда 23 апрель соат 19:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 19 кишига ошиб, 1735 нафарни ташкил этмоқда. Мамлакатда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг етти нафари вафот этди, Хорижда 73 ўзбекистонликда коронавирус аниқланган (энг кўпи — 42 нафари — Россияда), уларнинг тўрт нафари вафот этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 26 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?
Саломатлик
Филтрланган, қадоқланган ёки қайнатилган: организм учун энг фойдали сув қайси?
Маҳаллий
Wizz Air Тошкент ва Самарқандга парвозлар сонини оширмоқда