«Интер» собиқ ҳимоячиси Марко Матерацци испаниялик мутахассис Рафаэл Бенитес қўл остидаги фаолиятини ёдга олди.
«Агар Бенитеснинг «Интер»даги фаолиятига тўхталсак, гап у яхши бошлаб, ёмон тугатганида эмас, балки, ҳеч нарсани якунлай олмагани ҳақида бўлади. Рафа Моуриньо барпо қилган барча нарсани бузди. Мураббий футболчилар билан яхши алоқани йўлга қўя олса, унинг ишини омадли санаш мумкин. У эса кийиниш хонаси етакчиларини четга суриб қўйди ва бу ўзаро муаммоларга олиб келди.
Ҳа, «Ливерпуль» билан Чемпионлар Лигасини ютган одам футболни яхши тушунади, бироқ у «Интер»да мен билан, «Наполи»да — Каннаваро, «Челси»да — Терри, «Реал»да эса Роналду билан келиша олмади. Нима, ҳаммасига футболчилар айбдорми?», — дейди Матерацци.
Матерацци 2001—2011 йиллар давомида «Интер»да ҳаракат қилган, Бенитес эса миланликларни 2010 йилда бошқарган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)