• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Карантин ва мавҳумлик пайтида аҳолини озиқ-овқат билан узлуксиз таъминлаш учун уч муҳим сабаб

    Коронавирус пандемияси бугунги дунё ҳамжамиятини кўплаб соҳалар билан бирга озиқ-овқат маҳсулотларининг ишлаб чиқариш ҳажми ва захиралари ҳақида ўйлашга ҳам мажбур қилмоқда. «Дарё» Жаҳон банки эълон қилган аҳолини озиқ-овқат билан таминлаш ҳақидаги мавзу юзасидан таҳлилий мақола таржимасини тақдим этади.

    Супермаркетда бирламчи эҳтиёжга оид истеъмол товарлари пештахтасининг бўм-бўш турган манзараси доимо хавотир уйғотади. COVID-19 пандемиясига қарши курашаётган кўплаб мамлакатларда қатнов ва ташувларни амалга оширишда радикал чекловлар ўрнатилгани эътиборга олинса, пештахталарнинг бўшлиги, дунё бўйлаб озиқ-овқат товарларини етказиб беришда узилишлар мавжудлиги ҳақидаги фикрни пайдо қилади. Бироқ вазият аслида бундай эмас.

    Боготадаги тухум сотувчиси. Колумбия, 2019 йил.

    Боготадаги тухум сотувчиси. Колумбия, 2019 йил.
    Фото: Флоре де Пренеуф

    Айнан ҳозирги пайтда бутун дунё бўйлаб озиқ-овқат маҳсулотларининг ишлаб чиқариш ҳажми ва захиралари ҳар доимгидан ҳам кўп миқдорда йиғилган. Аксарият озиқ-овқат товарларининг нархи эса 2015 йилдан бери барқарор сақланмоқда. Дунё бўйича мавжуд озиқ-овқат миқдори барча эҳтиёжни қондиришга етарли. Хатарни эса экспортнинг чекланаётгани келтириб чиқармоқда. Экспортёр мамлакатларнинг бундай хатти-ҳаракатига қатъий чек қўйиш лозим. Глобал озиқ-овқат бозори ҳозирги кунда ўзининг нисбатан барқарорлигини сақлаб турган кам сонли соҳалардан биридир. Сиёсий чоралар орқали ушбу барқарорликни сақлаб туриш, уни бузмаслик лозим.

    Унда бўш пештахталар қандай юзага келмоқда? Ва биз бошимиздан ўтган, шунингдек, бошқалар мисолида кузатилган ушбу тажрибадан қандай хулоса чиқаришимиз ва коронавирус юзага келтирган қўрқув ҳамда ноаниқлик замонида аҳолини озиқ-овқат билан узлуксиз таъминлаш учун нималар қилишимиз керак?

    Аввало, шуни тушуниш керакки, бўш пештахталар муаммоси жойлардаги маҳаллий миқёсдаги муаммо бўлиб, у глобал етказиб бериш масалалари билан боғлиқ эмас. Нотўғри рецепт ёзиб бермаслик учун, аввало, тўғри ташхис қўя билиш жуда муҳим. 2007–2008 йилларда озиқ-овқат товарларининг нархи жаҳон бўйлаб кескин кўтарилиб кетган пайтда, озиқ-овқат маҳсулотларининг глобал захиралари жуда кам миқдорда, нефть нархи эса баланд эди.

    2010–2011 йилларда озиқ-овқат нархи яна бир бора ўсиб кетганида эса йирик экспортёр мамлакатлардаги ишлаб чиқариш ҳажми табиий офатлар туфайли кескин пасайгани сабаб бўлган. Ҳозирда вазият бутунлай бошқача. Маҳаллий миқёсга эга бўлган айрим истисноли ҳолатларни айтмаганда, барча энг муҳим бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларининг (дон, гуруч, маккажўхори) ишлаб чиқариш ҳажми сўнгги 5 йилда ўртача миқдордан анча баланд бўлган ва аксинча, нефть нархи пасайган. Дунё бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари захираси эса ҳар доимгидан ҳам катта.

    Бўш пештахталар, асосан, маҳаллий миқёсдаги омиллар сабабли юзага келади. Кўриб турибмизки, жаҳоннинг турли мамлакатларида истеъмолчилар эртанги кун учун хавотир сабабли ва барча оила аъзоларининг эҳтиёжи учун етарли миқдорда захира яратиш мақсадида керагидан ортиқча миқдорда харидларни амалга оширмоқда ва бу нарса айрим товарларга нисбатан мисли кўрилмаган талабни юзага келтиряпти. Ресторанларнинг ёпилиши ва уйдан ташқарида овқатланиш одатининг бирданига имконсиз бўлиб қолиши сабабидан озиқ-овқат маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдосининг кескин ўсиши юзага келди.

    Фото: Google Photos

    Истеъмол моделининг бу тариқа ўзгаришига маҳаллий ишлаб чиқариш ва сотиш тармоқларининг мослашиши жараёни эса ҳали тугалланмади ва у давом этмоқда. Жойлардаги озиқ-овқат маҳсулотларининг етишмаслигига эса COVID-19 билан касалланганлар сонининг ортиши оқибатида юзага келган агросаноат комплекси ва қишлоқ хўжалиги тармоқларида ишчи кучининг етишмаслиги омили, карантин тадбирлари ва комендантлик соати сингари чекловлар туфайли маҳаллий етказиб бериш тармоқларида узилишлар юзага келаётгани ҳамда анъанавий деҳқон бозорларининг ёпилаётгани таъсир қилмоқда.

    Ишсизлик даражасининг кескин ортгани ва корхоналарнинг фаолиятдан тўхташи туфайли одамларда даромад кескин пасайиб кетгани сабабидан харидорларнинг дўкон пештахталарида турган товарларни харид қилиш имконияти ҳам тушиб кетди. Шу сабабли дўкон пештахталарининг озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириб юборишнинг ўзи билан озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосини ҳал қилинди, деб айтиб бўлмайди. Бунинг учун мамлакат аҳолисининг кам таъминланган қисмининг харид қобилиятини ошириш масаласи устида ҳам бош қотириш керак бўлади.

    Иккинчидан, давлатлар экспортни чеклаш чораларини унутиши керак. Бу вазиятни баттар ёмонлаштирадиган хато чорадир. 2007–2008 йиллардаги инқироз пайтида жаҳон мамлакатларининг тахминан учдан бири  ташқи савдо учун чекловлар жорий қилган эди ва натижада озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ҳамма жойда ошиб кетди. Айрим хулосаларга кўра, шу каби ўринсиз чеклов чоралари туфайли гуруч нархи жаҳон бўйлаб 45 фоизгача, дон нархи эса деярли 30 фоизгача ошиб кетди. Ҳозирда экспортни вақтинча чеклашга оид уринишлар ҳақидаги хабарлар Шарқий Европа мамлакатлари, Марказий Осиё давлатлари ҳамда Осиё ҳудудидаги давлатлардан келмоқда.

    Ҳозирча бу нарса экспорт оқимига ва жаҳон бўйича нарх кўрсаткичларига жиддий таъсир кўрсатмаётган бўлса-да, айтиш жоизки, ушбу мамлакатлар ҳиссасига жаҳон экспорт ҳажмининг каттагина улуши тўғри келади ва шу сабабли уларнинг бундай чоралар кўришига йўл қўймаслик ва бу каби ўринсиз чоралар бошқа жойларга ёйилишини олдини олиш керак бўлади. Ҳозирда жаҳон бўйлаб мавжуд озуқа захираси ҳар доимгидан ҳам катта экани эътиборга олинса, бу каби экспортни чеклаш амалиёти зарарга ишлайди ва у COVID-19 инфекцияси келтириб чиқарган иқтисодий ва ижтимоий тушкунлик оқибатларини янада чуқурлаштиради холос.

    Мамлакатларнинг сўнги вақтларда БМТ ва хусусан унинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, «Йигирма гуруҳи», Озиқ-овқат сиёсати халқаро тадқиқот институти сингари ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган конструктив озиқ-овқат сиёсати юритиш чақириқларига қулоқ солаётгани ва экспортни чеклашга оид жорий қилинган аввалги чораларни бекор қилаётгани қувонарлидир. Жаҳон бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари захирасининг ҳолати қандай экани ҳақида маълумот олиш ва тарқатишда ушбу маълумотларнинг қанчалик ишончли экани бўйича ҳар ким катта масъулиятни ҳис қилиши керак.

    Фото: Google Photos

    Бу нарса нотўғри маълумотлар сабабли қабул қилинган нотўғри қарорлар оқибатида савдо соҳасида юзага келиши мумкин бўлган ва жаҳондаги озиқ-овқат хавфсизлиги барқарорлигига путур етказиши хатардир ва у импорт қилувчи мамлакатларни фавқулодда мушкул аҳволга тушиб қолишини олдини олиши шарт. 2007–2008 йиллардаги инқироздан хулоса чиқарган ҳолда «Йигирма гуруҳи» давлатларининг қишлоқ хўжалиги вазирлари 2011 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорнинг таъминланганлик даражаси информацион системасини (AMIS) яратишган бўлиб, унинг мақсади бозорларнинг шаффофлигини ошириш ва озиқ-овқат маҳсулотлари бозорларига нисбатан ўзаро мувофиқлаштириш сиёсатини кучайтиришдан иборатдир.

    AMIS «Йигирма гуруҳи»га аъзо мамлакатлари билан ҳамда халқаро ташкилотлар билан фаол ҳамкорлик қилган ҳолда жаҳон бўйлаб озиқ-овқат товарлари етказиб берилиши борасидаги вазиятни баҳолаб боради ва ўзаро мувофиқлаштирилган сиёсий таъсирларни ишлаб чиқиш учун платформа вазифасини бажаради (AMISнинг бозорни мониторинг қилиш борасидаги сўнгги ахборотномаси 2 апрель куни эълон қилинган эди).

    Учинчидан, биз озиқ-овқат маҳсулотларининг «фермердан дастурхонга» усулида хавфсиз ва арзон етказиб берилишини таъминлаш учун ўзимизда аввалдан мавжуд ижобий тажрибадан фойдаланишимиз ҳамда коронавирусга қарши кураш олиб бораётган мамлакатларнинг янги орттирилган тажрибаларини ҳам қўллашимиз мумкин. Ҳозирги шароитда қуйидагиларни муваффақиятли амалиёт деса бўлади:

    • одамларни озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишлари учун мақсадли пул ўтказмалари орқали етарли маблағ билан таъминлаш;
    • озиқ-овқат маҳсулотларини олиш қийин бўлган жойлардаги аҳоли учун пул кўринишидаги моддий ёрдамдан ташқари унга қўшимча равишда ижтимоий ҳимоя дастурлари доирасида одамларга озиқ-овқат маҳсулотларини ўзини ҳам етказиб бериш;
    • болаларнинг нормал овқатланишини таъминлаш мақсадида ўқувчиларни «қуруқ паёк» шаклидаги озуқа билан таъминлаш ҳамда оиланинг бошқа аъзолари учун ҳам шу каби тўпламларни жорий қилиш, бунинг учун мактаблардан озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатиш пункти сифатида амалий фойдаланиш;
    • озиқ-овқат маҳсулотларини бирламчи зарурат товарлари деб эътироф этиш, бу соҳага оид барча хизматларни ҳам бирламчи зарурат хизматлари деб тан олиш;
    • ишлаб чиқариш ва сотишни осонлаштириш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан савдо қилувчиларга «яшил йўлак»ларни ташкил қилиш;
    • қишлоқ хўжалигини асосий товарлар ва хизматлар — уруғ, кўчат, ўғит, машина ва ишчилар билан таъминлаш, уларнинг экиш мавсуми бошланишига етказиб берилишини кафолатлаш орқали ишлаб чиқариш ва сотиш занжирини қўллаб-қувватлаш ҳамда бу соҳада банд бўладиган меҳнат мигрантларига махсус рухсатномалар бериш;
    • маҳсулотларни ташиш ва етказиб бериш, хусусан, олисда жойлашган ва муҳтож қатламларгача етиб боришини таъминлаш билан банд бўладиган ишчиларни ёллашни рағбатлантириш, уларнинг саломатлигини назорат қилиш мониторинг протоколларини ишлаб чиқиш, бунда аниқ муддатларни ва шаффоф механизмларни кўзда тутиш;
    • ёпилган умумий овқатланиш корхоналарига (ресторанлар, овқатланиш марказлари, электрон савдо нуқталари ва ҳоказоларга) ўз ускуналаридан фойдаланган ҳолда энг муҳтож ҳудудларга бирламчи истеъмол маҳсулотларини етказиб бериш хизматини йўлга қўйишга имкон бериш учун тегишли ҳуқуқий базани қайта кўриб чиқиш;о
    • озиқ-овқат соҳасида фаолият юритаётган ҳар қандай катта ва кичик корхоналарга уларнинг маблағ айланмаси тўхтаб қолишини олдини олиш орқали кўмак бериш, талаб даражасининг фалокатли даражада кескин тушиб кетган ҳозирги шароитда уларга яшаб қолиш учун ёрдам бериш ва инқироздан кейинги тикланиш ишларига кўмаклашиш.
    Умуман олганда, озиқ-овқат муаммоси асосан маҳаллий миқёсдаги муаммодир. Менга кейинги сафар ҳам овқатланиш учун пул етадими? Менинг қишлоғим ёки шаҳримдаги дўконларда бугун маҳсулотлар мавжудми? Менда янги ҳосил учун уруғлик борми? Жаҳон банки ўз ҳамкорлари ҳукуматлар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда жаҳоннинг турли минтақа ва мамлакатларидаги озиқ-овқат хавфсизлиги даражасини, хусусан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ишлаб чиқарилиши ва савдоси занжирининг иш жараёнини диққат билан кузатмоқда. Биз биргаликда давлатларга тўғри сиёсий чоралар ва дастурлар орқали озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш тизимларининг ҳаётий муҳим фаолияти кундалик ва доимий, ҳатто инқироз пайтида ҳам барқарор давом этишига ёрдам беришимиз мумкин.

    22.04.2020, 09:56   Изоҳ (0)   53716
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Италия бош вазири Европа Иттифоқини 2008 йилдаги хатоларни такрорламасликка чақирди

    22.04.2020, 09:41

    АҚШда Мишель Обама янги вице-президент бўлишини истовчилар кўпайди

    22.04.2020, 08:44

    ЖССТ вакили коронавирус билан боғлиқ ўлим ҳолатларининг ҳисоб-китоби қандай олиб борилаётганини тушунтирди

    22.04.2020, 07:58

    Трамп Америка нефть компанияларига моддий ёрдам кўрсатишга ваъда қилди

    22.04.2020, 07:45

    Эронда коронавирус юқтириб олганлар қарийб 85 мингга етди

    22.04.2020, 06:44

    «Улар тагликларда 12 соат узлуксиз ишлашга мажбур». Россиялик шифокор коронавирусни даволаётганларнинг оғир шароитлари ҳақида

    22.04.2020, 06:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Lego “Трансформерлар”даги Саундвейв десептикон кўринишидаги янги конструкторни тақдим этди

    Қўзиқорин | 12 июл, 15:20

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.