Тошкентнинг барча маҳаллаларида қулупнай савдосини ташкил қилишга рухсат берилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Баҳорги неъматлар етилмоқда. Ҳозир айни қулупнай мавсуми бошланди. Шу муносабат билан Тошкент шаҳрининг барча маҳаллаларида қулупнай савдосини ташкил қилишга рухсат берилади», — дейилади хабарда.
Шунингдек, пойтахтга қулупнай олиб кирувчилар ва уларнинг транспорт воситаларига шароит яратилиши таъкидланган.
Аввалроқ Тошкентда уйлар яқинида кийим-кечак ва хўжалик моллари сайёр бозорини ташкил этишга рухсат берилган эди.
Изоҳ (0)