Тошкентнинг Сергели туманидаги нимстанцияда таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан айрим ҳудудларда электр энергияси таъминотида вақтинча узилишлар бўлади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
«21 апрель куни соат 07:00 дан 23:00 га қадар Сергели туманидаги ‘Истиқбол’ нимстанциясида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан тумандаги янги қурилган 8, 9-участкалардаги кўп қаватли аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси таъминоти вақтинчалик ўчирилади», — дейилади хабарда.
«Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» АЖ келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди.
Изоҳ (0)