Жиззахда карантин вақтида танишлари билан туғилган кунини нишонлаган йигит жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Жиззах вилояти, Фориш туманида яшовчи 1991 йилда туғилган И.Х. 19 апрель куни уйида 4 нафар ўртоқлари билан туғилган кун нишонлаганлиги аниқланган ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган.
«Ўзбекистонда карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамай ҳали ҳам бунга амал қилмаётганлар аниқланмоқда», — дейилади вазирлик хабарида.
Жиззахда карантин вақтида туғилган кунини танишлари билан нишонлаган шахс жазолангани ҳақида аввал ҳам хабар берилганди. Сирдарёда ҳам карантин қоидаларини бузиб, уйида маишат уюштирган аёл жаримага тортилгани маълум қилинган.
Изоҳ (0)