Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Буюк Британиядаги Стокпорт шаҳрида яшовчи фуқаро пандемия даврида ўзи ва қўшниларининг кўнглини кўтаришнинг ажойиб усулини ўйлаб топди, деб ёзади Esquire.

Фото: Esquire

Фото: Esquire

У ҳар куни иккита баҳайбат ўйинчоқ айиқлар Тед ва Эд учун турли хил машғулотларни ўйлаб топади. Ушбу гигантлар уйдаги ҳамма оғир ишларни бажаради. Масалан, ўтин ёради, машинани ювади, газонни тартибга келтиради.

Фото: Esquire

Фото: Esquire

Фото: Esquire

Фото: Esquire

Айиқлар бўш вақтларини ҳам ўзига хос тарзда ўтказади. Тед ва Эд биргаликда монополия ўйнайди, балет кийимида гимнастика билан шуғулланади ёки тоза ҳавода чой ичиб ўтиради.

Фото: Esquire

Фото: Esquire

Фото: Esquire

Фото: Esquire

Айиқларнинг эгаси Bored Panda нашри билан суҳбатда исмини ошкор қилишни истамаган, бунинг ўрнига айиқларнинг ўзига сўз берган. Айиқларнинг «сўзларига» кўра, ушбу ғоя туфайли улар кўплаб мухлисларга эга бўлди.

«Биз турли ёшдаги кўплаб дўстлар орттирдик. Улардан мунтазам равишда расмларимиз ёпиштирилган хатлар олмоқдамиз. Тед суратларни ёқтиради, у суратлардан хотиралар деворини яратмоқда. Уларга кечқурун қараб ётамиз. Хатларга жавоб ҳам ёзамиз», — дейилади айиқ Эднинг номидан.

Хабарда айтилишича, айиқлар янгиликларни кузатиб боради.

Фото: Esquire

Фото: Esquire

Фото: Esquire

Фото: Esquire

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Туркия янги дунё тартибининг марказида бўлиши керак» — Эрдўғон
Маҳаллий
Андижонда 41 киши жароҳатланган автоҳалокат қурбонлари сони 4 нафарга етди
Маҳаллий
Ўзбекистонда помидор нархи барқарорлашди