Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Таниқли опера хонандаси, «Шуҳрат» медали соҳибаси Ширин Маматова Тошкентдаги 5-сонли юқумли касалликлар шифохонасига тушиб қолди. У бу ҳақда Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.

Фото: Instagram / @shirinmamatova1

Фото: Instagram / @shirinmamatova1

«Азиз обуначиларим, айрим нохуш сабаблар туфайли касалхонага тушиб қолдим. Ҳозирги кунда касалхона карантинга ёпилди. Бу ҳамма билан юз бериши мумкин. Аҳволим яхши, коронавирусга тест топширдим, натижа салбий чиқди. Бироқ яна 14 кунни касалхонада ўтказишим керак. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг», —  деб ёзади Ширин Маматова.

Хонанданинг мухлислари изоҳларда унга соғлик тилаб, ҳаммаси яхши бўлишини ёзиб қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 18 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 45 кишига ошиб, 1450 нафарни ташкил этди.

Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг тўрт нафари вафот этди, 168 нафари эса соғайиб, реабилитацияга олинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Роли сабаб томошабинлар танқиди ва ғазабига учраган машҳур актёр ва актрисалар (фото)
Маҳаллий
Ўзбекистонда 25 ноябрь куни 124 кишида коронавирус аниқланди
Дунё
Путиннинг аскарлар оналари билан учрашуви фейкми? Ушбу учрашувда аслида кимлар қатнашгани маълум бўлди