• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «15 минут фонограмма айтиб, 4 млн сўм олишади-ку». Дурдона Қурбонова Манзуранинг гапларига жавоб берди (видео)

    Хонанда Манзура интервьюсида актриса Дурдона Қурбонова 200 доллар учун клипга тушишни рад этгани тўғрисидаги гап-сўзларга ўз муносабатини билдириб, бу пулга бир ой ишлайдиган халқ артистлари борлигини таъкидлаб ўтган эди.

    Актриса Дурдона Қурбонова «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида хонанда Манзуранинг клипида нима учун суратга тушмаганлигига ойдинлик киритди.

    Хонанда Манзура билан интервью қилганингизни билмаган эдим. Бир танишим Telegram’дан ўша интервьюни ташлаб, сиз ҳақингизда гапиришибди, кўринг деди. Интервьюни кўрдим.

    ‘Алдама мени’ кўрсатувига чақиришди. Бордим. Ўзи у кўрсатувга боргим келмаётган эди, нимадир бўлди-ю кўрсатувга чиққим келиб қолиб, ‘қани нима бўлар экан?’, деб чиқдим.

    Кўрсатувда ‘Манзура опа ҳақида гапирмайман, гапирсам хафа бўлиб қоладилар’ дедим. ‘Майли айтманғ, деб чаённи ушлашга олиб боряптилар, мен эса чаёндан жуда қўрқардим. ‘Саволга жавоб бера қолинг, ёмон нарса эмас-ку’, дедилар. Ўзи ўша кўрсатув кўп саъаткорларни бир-бирига ёмон кўрсатиб қўймоқда. Мени ҳам бир қанча санъаткорлар ушбу кўрсатувда ёмон кўришини айтиб ўтган эди.

    Биласизми, бошқа жойларда интервью берсангиз тўлиқ қўйишади. У кўрсатувда мен ‘Манзура опани ҳурмат қиламан, биз ёш вақтимизда, санъатга кириб келмаган вақтларимизда, мухлиси бўлганмиз, ролларини ҳам кўрганмиз, бу ерда тушунмовчилик бўлган’ дедим.

    Менга Манзуранинг клипини суратга олаётган режиссёрнинг маъмури телефон қилиб, клип олишаётганини ва унда роль ижро қилишимни айтишди. Вақтим борлигини ва гонораримни унга айтганимда эртага телефон қиламиз деди. Телефон қилиб, сизни клипга оладиган бўлдик, аммо сиз айтган пулни эмас, мана шунақа нархни берадиган бўляпмиз, деди. Мен унақа нархга клипда туша олмаслигимни айтганимдан сўнг ‘нима қилибди, Манзурани клипи-ю’, деди. Тушуняпсизми, бу ерда қандай гап кетяпти? Нима, энди Манзурани клипи экан, деб текинга тушиб кетаверишим керак экан-да, дедим.

    Жуда кўп клипмейкерлар чиқишади, шунақа яхши муомала қилишадики, керак бўлса, берган пулига рози бўлиб, талашмасдан кетамиз. Мисол учун, режиссёр Икром Али клипларга чақиришади, ишонинг, улар муомалани шу даражада қилганларидан ҳаттоки пулини ҳам сўрамасдан розилик бераман, йўқ дея олмайман.

    Улар ‘нима қилибди, Манзурани клипи-ю’, деганида ‘бу деганингиз билан машҳурларнинг клипида текинга тушиб кетаверишим керак экан-да’, десам, уни клипида тушсангиз, ўзингизга яхши-ку деди.

    Худо берган нарса файз олади, бермаса, файз ололмайди. Мен у клип билан кўтарилиб ҳам кетмайман ёки суратга тушмасам, рейтингим тушиб ҳам кетмайди. Унинг муомаласи ёқмаганидан кейин клипга тушмайман, деб жавоб бердим.

    ‘Алдама мени’ бошловчисига ҳам шу гапларни гапириб бердим ва бу гапларим кесиб ташланмасин, дея алоҳида таъкидлаб ўтганман.

    Манзура опа интервьюларида ‘Дурдона менинг клипимдаги ролларни ўйнай олмасди’, дебдилар. Мен умуман бошқа соҳадан келиб қолган, ҳаваскор актриса эмасман. Шу соҳада профессионал бўлиш учун коллежни ҳам айнан шу йўналишда тугатдим, олий таълимда ҳам айнан шу соҳада ўқияпман. Уларнинг айтишларича, ‘театр актрисалари бу суммага бир ойлаб ишлайди’, деяптилар. Ҳўп, унда нимага театр актрисасини клипларига чақирмадилар?

    Мени ёқтирмас эканлар, чақиришаётганида хабарлари бўлмайди, хабарлари бўлади, албатта. Ҳеч қайси клипмейкер хонанданинг розилигисиз актёр ёки актриса танламайди.

    Мен хафа бўлган жойим — бу суммага у кўнмаган деганлари. Улар айтяптиларки, ‘бу сумма учун одамлар ойлаб ишлайди’, деяптилар. Барча одам яхши биладики, қайсики актриса қайсидир вақтда ўзига кўпроқ гонорар белгилайди, қайсидир йилларда керак бўлса ойлаб, йиллаб роль кутишга мажбур бўлади.

    Мен шу иш учун 3 йил коллежда, ҳозир олийгоҳда ўқияпман, буларнинг барчаси харажат-ку. Бунинг устига юришим, кийинишим ва яна қандайдир кутилмаган харажатларим бўлиб қолади. Уйимга ҳам нимадир орттирсам дейман. Шу касбдан оз бўлса-да моддий манфаатдорлик кўрсам, ҳеч бўлмаса уйимдагиларга оғирлигим тушмасдан ўзимни ўзим эпласам, дейман. Масалан, сёмкалардан пул йиғиб, ўз кучим билан машина олдим.

    Бир кун давомида овқатланмасдан сёмкаларда юрамиз. Ҳар бир касбнинг бошқа одамлар билмайдиган қийинчиликлари бор.

    Манзура опа тўйга боришади, ўн беш минут фонограмма айтишади, лекин тўрт миллион сўм олиб кетишади. Нима, актрисалар, қўпол қилиб айтганда, одам эмасми? Биз ҳам ундан кўра ўн беш минут фонограмма айтиб тўрт миллион олиб кетаверамиз.

    Мен Манзура опани клипида пул учун эмас, балки клипмейкер ёрдамчисининг муомаласи ёқмаганлиги учун тушмаганман. Ҳеч қачон пулга талашмаганман, ҳаттоки ‘Миллион’ жамоасининг концертига ҳам гонорарини келишмасдан чиққанман. Кастиндан ўтганимга хурсанд бўлиб ўйнаб кетаверганман. Ҳозир ҳам пул масаласида ҳеч ким билан талашмайман.

    Дурдона Қурбонова, актриса

    08.04.2020, 18:43   Изоҳ (0)   127391
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Озодбек Назарбеков Президент мурожаатномасига бағишланган «Гўзал ҳаёт» қўшиғини куйлади (видео)

    07.04.2020, 23:36

    «Асадбекнинг йўтали 2 йил кетмаган». Ёдгор Саъдиев Асадбекнинг қайси одатлари унга ўтгани ҳақида гапириб берди

    07.04.2020, 20:20

    «Сен мудом қалбимдасан». Фотима Режаметова марҳум қизи Фарангизга атаб қўшиқ куйлади (видео)

    07.04.2020, 12:24

    «Осмондаги болалар»даги Хуршид нима сабабдан киноларда бошқа суратга тушмаганига ойдинлик киритди (видео)

    05.04.2020, 20:31

    Маданият вазири Озодбек Назарбеков «Бизларни афв эт» қўшиғини куйлади (видео)

    04.04.2020, 20:22

    Соҳиб Аббосхон Голливудда юк машина ҳайдовчи ўзбек йигити ролини ижро қилади (видео)

    04.04.2020, 18:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Биргина реклама пулига пойтахтдан квартира: машҳурлар ижтимоий тармоқлардан қанча даромад олади?

    Лайфстайл | 8 август, 16:30

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    Ўзбекистон | 8 август, 16:16

    Олтинга бурканган қаср: Трамп Оқ уйга қандай ўзгартиришлар киритди? (фото)

    Дунё | 8 август, 16:00

    Шавкат Мирзиёев ишга жойлашишни ҳисоб-китоб қилишдаги камчиликларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 8 август, 15:43

    “Фаластин Пелеси” Сулаймон ал-Убайд Ғазо жанубидаги ҳужумда ҳалок бўлди

    Спорт | 8 август, 15:31

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    Нима учун болалар орасида эрта балоғатга етиш ҳолатлари кўпаймоқда?

    Фарзанд | 8 август, 15:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.