Шмидт океанология институти тадқиқотчилари Австралиянинг ғарбий қирғоғидаги чуқур каньонлардан бирида 46 метрлик сифонофорни аниқлади.
Тахмин қилинишича, бу шу пайтгача қайд этилган энг узун ҳайвон бўлиши мумкин.
Сифонофорлар — заҳарли чуқур сувости йиртқичлари бўлиб, улар кўп сонли колониялар ҳосил қилади.
Олимлар томонидан қайд этилган сифонофорларнинг узунлиги аксарият кўк китларнинг узунлигидан қарийб икки баравар узун.
Тадқиқотчиларнинг тахмин қилишича, жониворнинг ёши бир неча ўн йиллик ёки юз йилликка бориб тақалиши мумкин.
Изоҳ (0)