Мева ёки сабзавотлардан тайёрланган смузининг мазаси оғзингизда қолиши аниқ. Уни катта-ю кичик учун нонуштага тортиш мумкин.
Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Творог – 100 грамм
- Сут – 100 мл
- Банан – 1 дона
- Қулупнай – 1 стакан
- Ванилин
- Сули ёрмаси
- * банан ва қулупнай ўрнига исталган мевани ишлатиш мумкин.
- Творогга банан ва қулупнай қўшиб, блендерда бўтқа ҳолига келтиринг.
- Бўтқа ҳолига келган аралашмага сут ва ванилин, таъбга қараб шакар қўшинг.
- Тайёр смузини стаканга солинг ва устини сули ёрмаси ёки мевалар билан безанг.
Изоҳ (0)