Хамирга какао кукуни қўшилса, одатий оладьелар янада мазали ва хуштаъм чиқади. Бундай десерт банан ва шоколад пастаси билан эса янада чиройли кўриниш касб этади.
Масаллиқлар:
- Ун — 300 грамм
- Шакар — 60 грамм
- Какао кукуни — 40 грамм
- Сода — 2 грамм
- Лимон кислотаси — бир чимдим
- Сув — 1 чой қошиқ
- Тухум — 1 дона
- Қатиқ — 400 мл
- Ўсимлик ёғи — 2-3 ош қошиқ
1․Ун, шакар ва какаони аралаштиринг.
2․Алоҳида идишга сода, лимон кислотаси солиб, устига сув қуйиб аралаштиринг, унни солинг.
3․Тухумни кўпиртиринг ва устига қатиқни қуйинг. Қолган масаллиқларни ҳам қўшиб, яхшилаб аралаштиринг.
4․Оладьеларни ўрта оловда қизиган ёғда 2—3 дақиқа қовуриб олинг.
Ёқимли иштаҳа!
Мавзуга доир:
- Картошка, пишлоқ ва кўкатли котлет
- Кечки овқат учун макаронли 2 хил таом рецепти
- 10 дақиқада тайёр бўладиган 3 та баҳорий салат
- 10 дақиқада тайёр бўладиган фойдали ва мазали десерт
- Болаларга ёқадиган гречкали егуликнинг учта рецепти
- Десерт ўрнини босувчи ва осон тайёрланувчи мевали салат
- 5 дақиқада тайёрланадиган фойдали нонушта
Изоҳ (0)