Енгил ҳазм бўлувчи, витаминларга бой ва мазали салат тайёрлаймиз. Ушбу салатни гўштли таомлар билан бирга ёки ўзини асосий таом сифатида дастурхонга тортиш мумкин.
«Витамин» деб номланган салатни тайёрлаш учун керакли масаллиқлар:
- сабзи — 1 дона;
- помидор — 1 дона;
- олма — 1 дона;
- кўк пиёз — кичикроқ боғ;
- шивит — кичикроқ боғ;
- йогурт — аралаштириш учун;
- соя соуси — таъбга кўра;
- ёнғоқ, майиз — таъбга кўра.
- Чуқурроқ идиш оламиз
- Сабзи ва олмани тозалаб оламиз. Уларни қирғичдан ўтказамиз ёки юпқа сомонча шаклида тўғраб оламиз.
- Помидорни майдароқ тўртбурчак шаклида тўғраймиз.
- Ёнғоқни майдалаб оламиз.
- Кўк пиёз ва шивитни тўғраймиз.
- Идишга кўкат, олма, сабзи ва помидорни соламиз. Унинг устига майиз ва ёнғоқни қўшамиз. Салатга йогурт ва соя соусини солиб, яхшилаб аралаштирамиз ва дастурхонга тортамиз.
Мавзуга доир:
- Картошка, пишлоқ ва кўкатли котлет
- Кечки овқат учун макаронли 2 хил таом рецепти
- 10 дақиқада тайёр бўладиган 3 та баҳорий салат
- 10 дақиқада тайёр бўладиган фойдали ва мазали десерт
- Болаларга ёқадиган гречкали егуликнинг учта рецепти
- Десерт ўрнини босувчи ва осон тайёрланувчи мевали салат
- 5 дақиқада тайёрланадиган фойдали нонушта
Изоҳ (0)