Велоспорт бўйича «Тур де Франс» мусобақаси коронавирус сабаб қолдирилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида маълум қилинди.
Мусобақа 27 июндан 19 июлга қадар бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли икки ой муддатга сурилган.
Велоспорт бўйича энг нуфузли мусобақа 29 августдан 20 сентябрга қадар ўтказилади. Пойгалар олдиндан режа қилинган йўналиш бўйича бўлиб ўтади.
«Тур де Франс» 1903 йилдан буён ҳар йили Францияда ўтказиб келинади.
Дунё бўйича коронавирусга чалинганлан сони 2,1 миллионга яқинлашиб қолди. 134 мингдан зиёд киши вафот этган бўлса, 516 мингдан ортиқ одам инфекцияни енгиб ўтган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)