• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Мураббий дастхати: Зиданнинг етуклигида Марчелло Липпининг ўрни ҳақида

    Футболчилик фаолиятида индивидуал маҳорати орқали чарм тўп ихлосмандларининг қалбидан жой ола билган Зинедин Зидан ҳақида гап кетганда, кўпчиликнинг ёдига 1998 йилги Жаҳон Чемпионати ва 2002 йилги Европа Чемпионлар Лигасининг финали келади.

    Зиданнинг мураббий сифатида шаклланишида эса, унинг 1996—1999 йилларда Марчелло Липпи қўл остида «Ювентус»да ўтказган вақтлари муҳим ўрин тутади. Айнан мана шу уч мавсум унинг футболга бўлган қарашларини белгилаб берган.

    2018 йилда Липпи Италиянинг La Stampa газетасига берган интервьюсида: «Зидан – Дидье Дешам ва Антонио Конте сингари менинг шогирдларимдан бири. Уларга қандайдир таъсир ўтказганим менга қоронғи, бироқ уларнинг ютуқларига ўз ҳиссамни қўшганим тўғрисида ўйлаш ёқимли», – деганди.

    Зиданга қараганда Липпининг таъсири Дешам ва Контенинг ўйин услубида яққол кўринади. Уларнинг ҳар иккаласини ҳам рақибга мослашувчи ва реактив мураббий деб ҳисоблаш мумкин.

    Зиданнинг фаолиятида Италия футболи ва Липпининг ўрни

    Липпи ва Зидан «Ювентус»да

    Липпи ва Зидан «Ювентус»да
    Фото: Getty Images

    1998 йилги мундиал ҳамда Евро—2000 мусобақасида Франция терма жамоаси сардори бўлган Дешам ҳар доим А Серияда ўйнаш тажрибасига ва унинг менталитетини шакллантиришга эътибор қаратиб келган.

    «Бизнинг авлод Италия футболидан ва у бизга берган сабоқлардан миннатдор бўлиши лозим. Бизга техник ва руҳий барқарорликни таъминлаш борасида юқори талаблар қўйиларди, шундан сўнг биз ўз вазифаларимиз ва имкониятларимизга шубҳа қилмасдик», – дейди Дешам.

    А Серия хусусида Зидан ҳам анча илиқ хотираларга эга. 1998 йилги Жаҳон Чемпионати олдидан, Франциянинг «Бордо» клубидан «Ювентус»га ўтганидан сўнг, икки йил давомида сизда қандай ўзгаришлар содир бўлди? деган саволга: «Мен ўзгачароқ фикрлайдиган бўлдим. Бунинг учун Липпига раҳмат айтишим керак», – деб жавоб берганди.

    Дешам ва Контенинг асосий вазифалари – рақибни зарарсизлантириш бўлса, Зидан ўз маҳоратини ишга солиб, вазиятлардан унумли фойдаланарди. Бироқ Липпи ҳар доим унинг ишга сидқидилдан ёндашишини ва бошқаларга ўрнак бўлишини талаб қилган.

    Липпи Зидан ҳақида шундай дейди: «У – замонавий 10-ўйинчи. Зидан тўпни йўқотганда, дарҳол уни қайтариш учун рақиб орқасидан югуради. Жамоага ёрдам беришга интилгани ва яхши жисмоний тайёргарлиги туфайли у доимо прессингларда фаол иштирок этарди.

    Мадриддаги фаолият

    Фото: Getty Images

    Зидан 2016 йилнинг январида Рафаэл Бенитеснинг ўрнини эгаллаб, «Реал Мадрид» бош мураббийи этиб тайинланди.

    Бенитеснинг жамоаси ўзининг самарадорлиги билан кўплаб мухлис ва мутахассисларнинг эътиборини ўзига жалб эта олганди. Кўпчилик Зидан жамоа ўйинига ўзининг фалсафасини сингдиришига ва машғулотларга ўзгача уйғунлик бағишлашига умид қиларди.

    «Реал» унинг бошқарувида дастлабки ўйинларда йирик ҳисобдаги ғалабаларни қўлга киритган бўлса-да, Зидан ҳужумкор ўйинчиларга эркинлик беришга шошилмади. Бунинг ўрнига у жамоанинг асосий фигураси этиб юқори суммага сотиб олинган ҳужумкор яримҳимоячи – Хамес Родригесни эмас, балки таянч чизиғида тўп сурадиган ёш Каземирони белгилади. Шу вақтгача майдонда асосий вазифаларни бажариб келган ўйинчилар иккинчи планга туширилди. Унинг жамоаси Липпиники каби бутун диққатини фақат ғалабага қаратди. Тез фурсатларда футболчиларнинг жисмоний ҳолатига алоҳида эътибор берилди. Бунинг учун Зизу жамоага «Ювентус»даги фаолияти орқали илиқ муносабатларда бўлган италиялик мураббий Антонио Пинтусни таклиф қилди. Улар бир-бирларини 1990 йилдан бери билишарди. Ўша пайтларда Пинтус «Юве»нинг жисмоний тайёргарликлар бўйича мураббийи Жамперо Вентроненинг қўл остида ишлаган. Вентроне ҳар доим «ўлсанг ўл, лекин бажар» ва «ғалаба кучлиларга тегишлидир» деган шиорни қайтарарди.
    «Дидье Дешам менга унинг машғулотлари ҳақида гапириб берганди, бироқ бу қадар қийин бўлишига ишонмагандим. Кўпинча, унинг машғулотларидан сўнг, чарчоқдан ўзимни ёмон ҳис этардим, бошим айланарди», – деб Вентроненинг юкламаларини ёдга олади Зидан.
    Франциялик мутахассис «Реал»нинг ўйинини тактик жиҳатдан ўзгартиришни истамади. Бироқ жисмоний ҳолатга катта эътибор қаратилгани ва Каземиронинг таркибга жалб этилиши жамоа ўйинига бироз бўлса-да ҳимоявий тус берди. Зиданнинг бош мураббий этиб тайинланиши клубга кейинги икки мавсумда 8 та совринни тақдим этди. Чемпионлар Лигасидаги дубль ва Ла Лиганинг 2016/17 йилги мавсумидаги ғалаба. Бу — Зидан Пинтус ёрдамида жамоани тўлиқ тайёрлай олган биринчи мавсум эди.

    Тактик имзонинг йўқлиги

    Фото: Google Images

    Мадрид клуби бошқарувига Зидан келгач, жамоага кўплаб ўйинчилар келиб кетди, шунга қарамай ўйин борасида аниқ бир тактик фалсафа кўринмас эди. Одатда мураббийлар тактик схема ва шакллар ҳақидаги саволлардан воз кечишади. Айнан шу ҳолат бу ерда ҳам кўзга ташланди.

    «Ўйлашимча, биз кўпроқ 4-4-2 схемасида ўйнадик, бироқ мен учун бу муҳим аҳамият касб этмайди. Жамоа юқори сифатли ва ишончли ўйин намойиш этаётган вақтда схемалар мени умуман хавотирлантирмайди. Мен бугун жуда бахтиёрман. «Атлетико» учун бу кўнгилсиз натижа бўлиши мумкин, аммо ҳар қандай жамоа ҳам бу ерда 3:0 ҳисобида ғалаба қозона олмайди», – деганди Зидан 2016 йилда «Атлетико» устидан қозонилган ғалабадан кейинги матбуот анжуманида.
    Хулоса қилиш мумкинки, Зидан қандайдир схемалар устида бош қотиришни хушламайди. Агар унинг футболчилари рақиб жамоа аъзоларидан ҳар томонлама устун бўлса, ғалаба маҳорат эвазигагина қўлга киритилади. Бу Гвардиола ёки Клоппнинг услуби билан солиштирилганда жуда жўн кўриниши табиий. Айнан мана шу омил Зидан замонавий футболнинг тактик ва стратегик томонларини етарлича тушунмайди, деган танқидларга сабаб бўлмоқда.

    Фикримизча, унинг бу услуби фақат топ-клубларда ижобий натижа бериши мумкин. Масалан, 90 йилларнинг охиридаги «Ювентус» ёки ҳозирги «Реал» каби жамоаларда. Криштиану Роналду, Лука Модрич ёки Серхио Рамос даражасидаги ўйинчиларга қандай қилиб футбол ўйнаш кераклигини тушинтиришнинг ҳожати йўқ. Бу Зиданнинг иши эмас. Бунинг ўрнига, у уларга яхши ўйин намойиш этиш шароитини яратиб беради, холос.

    Ўз навбатида Зидан ҳам Липпининг хизматларидан миннатдор бўлиб, ўз иқтидорини жамоа манфаатлари йўлида ишлатиш нақадар муҳим эканини тушуниб етган.

    «Липпи мен учун ёқиш-ўчириш тугмасига ўхшарди. У мени уйғота олган ва бирон бир муҳим нарса устида ишлаш нима эканини англашимга ёрдам берган. Италияга келишимдан аввал футбол мен учун шунчаки иш эди. Шу билан бирга ундан завқланардим. Туринга келгач эса менда ғалабага бўлган иштиёқ яна-да кучайди», – деб хотирлайди Зидан.
    Ушбу ёндашув биринчи навбатда Зиданга сўнгги икки йил давомида «Ювентус»да устозлик қилган Карло Анчелотти номи билан боғлиқдир. Бундан ташқари, Висенте Дел Боске ҳам «қироллик клуби»да ишлаган вақтлари жамоани тактик кўрсатмалар билан кўп безовта қилмаган. Липпи қатъиятли ва интизомли бўлишига қарамай, ушбу ёндашувни қўллаб-қувватлаганини ҳамма ҳам эслай олмайди.
    «Албатта, мен ўйинчиларга ҳужумларни қандай уюштириш кераклиги тўғрисида кўрсатмалар бераман, аммо уларнинг бутун ўйин давомида айтганларимга тўлиқ амал қилишларига умид қилиш нотўғри. Қўл остингизда Зидан, Дел Пьеро ва Кристиан Вери каби футболчилар бўлса, сиз уларни ўзингиз хоҳлаганингиздек ўйлашга мажбур қила олмайсиз», – дея таъкидлаганди Липпи 2002 йилда.
    Шунингдек Липпи Зиданнинг техник маҳоратига ҳам юқори баҳо берган. У 2018 йилда AFP нашрига берган интервьюсида: «Ҳеч қайси мураббий Зизуга техник жиҳатдан дарс бера олмайди», – деганди.

    Фото: Getty Images

    Зидан 2019 йилнинг март ойида «Реал»га қайтганидан сўнг, у яна-да кўпроқ жисмоний ҳолатга эътибор қаратди ва бу иши билан Липпига яқинлашди – жисмоний юкламалар ва жамоавий этикага урғу берилди.

    Буни клубни Роналду тарк этгани билан боғлаш мумкин эди. Португалиякнинг кетиши – кафолатланган 50 та гол ва барча ўйинчилардан майдонда тинимсиз ишлашни талаб қилиш қобилиятидан мосуво бўлишни англатарди. Таъкидлаш жоизки, Зидан «Реал» футболчиларидаги босимни юмшатишда тажрибасидан фойдаланди. Ўтган ёзда, Пинтус «Интер»га кетиб қолгач, Зидан мураббийлар штабига бошқа бир фитнес мураббийи – Грегори Дюпонни таклиф қилди.

    2018/19 йилги муваффақиятсиз мавсумдан сўнг, «Реал» жуда кўп ишларни амалга ошириши лозим эди. Ушбу мавсумда эса жамоа аввалгиларига қараганда камроқ гол ўтказиб юборди. Мадридликлар Испания чемпионатининг 27 та ўйинида ўз дарвозаларидан атиги 19 маротаба тўп олиб чиқди.

    Ҳимоядаги ишончли ўйин айниқса марказий ўйинларда яққол кўзга ташланди. Мусобақа фаворитлари – «Атлетико» ва «Барселона» билан кечган баҳсларда «Реал» бирор марта ҳам мағлубиятга учрамади. Бу эса ёрқин ва ҳужумкор ўйин билан хайрлашилганидан дарак берарди.

    Маълумот учун, «Галактикос» ўтган сўнгги 480 дақиқада (5 та ўйин) атиги 3 та гол урди. Ла Лиганинг жорий мавсумидаги 27 та ўйинда рақиблар дарвозаси бор-йўғи 49 бор ишғол этилди. Бу натижа Зидан жамоасининг тарихдаги энг паст кўрсаткичидир.

    Қуйидаги жадвалда «Реал»да сўнгги йилларда ишлаган мураббийлар қўл остидаги жамоанинг ўртача битта ўйинда нечта гол урганлиги статистикаси келтирилган

    Бу жадвалда эса «Реал»да сўнгги йилларда ишлаган мураббийлар қўл остидаги жамоанинг ўртача битта ўйинда нечта гол ўтказганлиги статистикаси келтирилган

    Бошқа интервью ва мақолалалар:

    • АПЛ энг зўр лига, «Энфилд» энг яхши стадион. «Ливерпуль»нинг япониялик илк футболчиси Такуми Минамино интервьюси
    • 96 нафар «Ливерпуль» мухлисининг ўлимига сабаб бўлган «Ҳиллсборо фожиаси»га 31 йил бўлди
    • Одил Аҳмедов коронавирус, кўршапалак ва Хитой таомлари, Кевин де Брюйне ҳамда Ўзбекистонга қайтиши борасида
    • Элдор Шомуродов Ростовдаги карантин, ҳаётидаги энг муҳим шахс ва азалий орзулари ҳақида
    • Дарс қолдиргани учун тарсаки еган, болалигида футбол ўйнаш тақиқланган, Ferrari, самолётлардан воз кечган Садио Мане ҳақида
    • Танқидлар, хотиржамлик, Зиданнинг ёрдами ва Каземиф ҳақида. «Реал»нинг 19 ёшли янги юлдузи Винисиуснинг катта интервьюси
    • Чандиқли киши. 2 ёшида оғир ЙТҲга учраган, кейинчалик исломни қабул қилган Франк Рибери ҳақида

    16.04.2020, 12:08   Изоҳ (0)   26595
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Футболсиз кунлар. Миллионлар ўйинини соғинганлар учун фотогалерея (1-қисм)

    16.04.2020, 10:51

    Италияда мавсум 27 майда «Ювентус»—«Милан» учрашуви билан қайта бошланиши мумкин

    16.04.2020, 09:50

    «ЖЧ—2022 мезбонлигини АҚШ ёки Японияга бериш мумкин» — ФИФА собиқ президенти

    16.04.2020, 08:29

    Инглизча «пушка», Зиданча закийлик ва бетакрор Златан. 2018/19 йилги мавсумнинг энг чиройли ўнта голи битта саҳифада

    16.04.2020, 00:02

    Германияда оммавий тадбирлар ўтказиш сентябргача тақиқланди. Бундеслиганинг қолган ўйинлари томошабинларсиз ўтиши мумкин

    15.04.2020, 21:36

    Венгер—Фергюсон, Зидан—Матерацци. Футбол оламида XXI асрнинг энг эсда қоларли жанжаллари рейтинги тузилди

    15.04.2020, 20:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    UNICEF: Ғазода ҳар учинчи одам кунларни очлик билан ўтказади, болалар эса ҳалок бўлиш хавфи остида

    Дунё | 3 август, 12:09

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42

    Россия Покровскни қуршаб олишга уринмоқда – Британия разведкаси

    Дунё | 3 август, 11:30

    Путин полицияга банк ҳисобларини суд қарорисиз музлатиш ваколатини берди 

    Дунё | 3 август, 10:55

    Тошкентдаги Mangal fest’да бир гуруҳ кишилар ўзаро дўппослашди

    Ўзбекистон | 3 август, 10:35

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.