• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    96 нафар «Ливерпуль» мухлисининг ўлимига сабаб бўлган «Ҳиллсборо фожиаси»га 31 йил бўлди

    15 апрель куни «Ҳиллсборо воқеаси»га 31 йил бўлди. «Дарё» Англия футболи тарихидаги энг катта фожиа борасида ҳикоя қилади.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Буюк Британияни ўзгартирган кун

    1989 йилнинг 15 апрель куни Шеффилдда Англия Кубоги ярим финалидан ўрин олган «Ливерпуль» — «Ноттингҳэм Форест» учрашуви бўлиб ўтади. Учрашув аввалига турникетлар ёнида, кейинчалик трибунада юзага келган тиқилинч сабаб 6-дақиқадаёқ тўхтатилади.

    https://youtu.be/g0Cairf2AcE

    Учрашув 15:00 да бошланади, ташкилотчилар ўйин вақтини бироз кечиктиришни сўраганларга рад жавобини беради. Мухлислар йўллардаги таъмирлаш ишлари сабаб ўйинга эртароқ кела олмайди. 14:52 да полиция кириш учун эмас, балки чиқиш учун мўлжалланган катта дарвозани очади. Полиция нозири Девид Дакенфилд оломонга «Барчада чипта борми? Қўлни кўтариб кўрсатинг», деб мурожаат қилади ва чипталар текширувисиз киритишга рухсат беради.

    Дарвозанинг очилиши ва марказий киришнинг ёпилмаслиги сабаб ғарбий трибунада мухлислар тақсимоти бузиб юборилади. Бу ҳалокатнинг асосий сабаби бўлди: 5 мингга яқин мухлис аллақачон тўлиб бўлган секторлар сари борарди.

    Фото: «Sports.ru»

    Фото: «Sports.ru»

    Фото: «Sports.ru»

    Фото: «Sports.ru»

    Сектордаги мухлислар уч томондан темир панжаралар қуршовида қолган бўлса, тўртинчи тарафдан одамлар оқими тўхтамасди. Ўйин давом этар, трибунада эса одамлар нафас ололмай ҳалок бўларди. Учрашувнинг 6-дақиқасига келиб вазият жиддийлашгач учрашув тўхтатилади.

    Ҳаммаси шу билан тугамайди! «Ҳиллсборо» стадиони ташқарисида кўплаб мухлислар қолган, уларнинг ҳеч бири ичкарида нималар юз бераётганини билмас ва ўзининг агрессив ҳаракатлари билан вазиятни оғирлаштирарди. Стадионнинг қанот трибуналарида жой етарлича топиларди, бироқ барча ўйинни яхшироқ ракурсдан кўриш учун марказга интиларди. Чиптасиз мухлислар эвазига одам янада кўпайди ва эртароқ келганлар «қопқон» ичида қолди.

    Фото: «Sports.ru»

    Фото: «Sports.ru»

    Вазиятни стадион хизматчилари назорат остига олиши керак эди. Ўйиндан сўнг хизматчилар сармаст ишқибозлар уларнинг гапига кирмаган ҳолда ўзи билганича иш тутганини маълум қилди. Мухлислар эса аксинча, ҳеч кимни кўрмаганликлари ва ўзлари учун қулай жойга боришга интилганини айтди. Ўйин тўхтаганидан сўнг нима бўлаётганини тушуниб етмаган полиция иккинчи хатога йўл қўяди. Полиция мухлисларнинг панжарага тирмашишини майдонга чиқишга бўлган уриниш дея баҳолаб, таёқлар билан урган ҳолда уларни ортга ҳайдарди. Сал ўтиб яқинроқдаги полициячилар вазиятни англаб етади ва жабр кўрганларга ёрдам кўрсатишни бошлайди. Бироқ бир неча юз метр нарида турган офицерлар учинчи хато буйруқни беради: ҳамма панжарадан нари турсин, ҳимояга ўтилсин ва ҳеч ким ўтказилмасин. Уларнинг наздида «Ливерпуль» мухлислари майдонга тушиб келган ҳолда нариги томондаги «Ноттингҳем» ишқибозлари билан муштлашиш ниятидадек туюларди.

    Фото: «Sports.ru»

    Фото: «Sports.ru»

    Фото: «Sports.ru»

    Фото: «Sports.ru»

    Фото: «Sports.ru»

    Фото: «Sports.ru»

    Шундоқ ҳам вазият оғир бўлиб турган вақтда тиббиёт ходимлари ва замбилларнинг етишмаслиги вазиятни бадтар чигаллаштирди. Яқинларига ёрдам бериш ниятидаги мухлислар реклама баннерларини синдирар ва шеригини майдон марказига олиб боришга ҳаракат қиларди, қатор тизилиб олган полиция эса буйруққа бўйсунган ҳолда уларни дўппослашда давом этарди.

    94 мухлис воқеа жойида ҳалок бўлди: уларнинг энг кичиги бор йўғи ўн ёшда эди. Яна 766 нафар одам тан жароҳати олади, уларнинг уч юзга яқини шифохонага тушади. Тўрт кундан кейин қурбонлар сони яна биттага ошади, 1993 йилнинг март ойида эса «Ҳиллсборо» ўзининг сўнгги қурбонини олиб кетади: салкам тўрт йил комада ётган Тони Бленд вафот этади.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Фото: «Sports.ru»

    Фото: «Sports.ru»

    Кейинчалик Англия ҳукумати клубларга туриб томоша қилинадиган секторлардан воз кечиш, аренага ўриндиқлар ўрнатиш ва шунга яраша чипталар чиқаришни мажбурий қилиб қўйди. Трибуналарни ажратиб турувчи темир панжаралар эса олиб ташланди.

    https://youtu.be/1q47bOtV3-Y

    Фожиадан тўрт кун ўтиб The Sun нашри The Truth («Ҳақиқат») номли репортаж тайёрлади. Унда барчасига айбдор сифатида «Ливерпуль» мухлислари кўрсатилди: мерсисайдликлар тўла секторларга ёпирилгани, полиция ва ўт ўчириш ходимларига қарата тупургани, жабрланганларнинг кармонини ўмаргани ва тиббий ёрдам кўрсатишга халал бергани айтилади.

    Шундан сўнг мухлислар нашрга бойкот эълон қилди: газетани матбуот дўконларига олиб келмай қўйишди, одамлар унинг номини тилга олмай қўйди, «Ливерпуль» эса нашр журналистларига матбуот анжумани ва уй стадионига киришни тақиқлаб қўйди.

    Фото: Goal

    Фото: Goal

    1990 йилда фожиа расман бахстиз ҳодиса деб эълон қилинди. 2012 йилда Лондон суди буни бекор қилган ҳолда янги тергов бошлади. 2016 йилнинг 26 апрелида 96 мухлиснинг ўлими қотиллик деб тан олинди.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    15.04.2020, 15:59   Изоҳ (0)   54740
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Пахтакор»га қайтишни хоҳламайдиган, Беларусь чемпионатида тўпурар бўлиб турган Жасур Яхшибоев интервьюси

    15.04.2020, 14:34

    «Реал» коронавирусга қарамай уй стадионини таъмирлашда давом этади

    15.04.2020, 12:23

    «Тоттенҳэм» вакили: «АПЛда мавсумнинг бекор қилиниши клублар учун фалокатли бўлади»

    15.04.2020, 10:34

    «Интер» Лаутаро эвазига «Барселона»дан Гризманни сўради

    15.04.2020, 09:18

    «Милан» собиқ директори: «Реал» 0:5 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин бизни ҳакамни сотиб олганликда айблаганди

    15.04.2020, 08:36

    Немисча аниқлик, португалча дид. ЖЧ—2018 мусобақасида киритилган энг чиройли 10 та гол (видео)

    14.04.2020, 23:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Украинага рекорд миқдорда дрон учирди 

    Дунё | 18 май, 18:23

    IFFHS: Барча даврларнинг энг зўр 10 нафар футболчиси номи маълум бўлди (топ-10)

    Спорт | 18 май, 18:10

    Жефф Безоснинг қаллиғи Парижда дабдабали қиз базмини ўтказди

    Лайфстайл | 18 май, 17:55

    Хитой компанияси Сурхондарёда автомобиль заводи қуришни таклиф қилди

    Ўзбекистон | 18 май, 17:25

    “Манчестер Сити” иккита футболчи учун салкам 185 миллион евро сарфлашга тайёр

    Спорт | 18 май, 16:56
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.