Ўзбекистонда 14 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олган фуқаролар сони 1054 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. Аввалроқ 13 апрель куни соат 23:00 ҳолатига кўра, беморлар сони 998 нафарга етгани маълум қилинган эди.
Ўзбекистонда ҳозиргача 85 киши коронавирусдан соғайди, тўрт киши касаллик оқибатида вафот этди. Бундан ташқари, хорижда камида 23 ўзбекистонлик коронавирусга чалинган, уларнинг уч нафари вафот этган.
Изоҳ (0)