• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғоналик ҳамширадан мурожаат: «2 йилдан бери тез ёрдам машиналарини ювишга мажбурмиз»

    «Дарё» нашрига Фарғона вилоятидаги шифохонада фаолият юритувчи ҳамширадан мурожаат келиб тушди. Исмини ошкор қилса ишдан ҳайдалишидан қўрққан мурожаатчининг таъкидлашича, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали тез тиббий ёрдам марказий бўлимида ҳамширалар тез ёрдам машинасини ювишга мажбурланади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Исми сир қолишини истаган ҳамширанинг айтишича, икки йил аввал бўлимда санитар ходимлар штати қисқартирилган. 24 соат давомида уч қаватли бўлим биносини тозалаш бир нафар санитар ходим зиммасида қолган. Натижада санитар ходимларнинг айрим хизмат вазифалари ҳамшираларга юклатилган.

    «Икки йилдан бери тез ёрдам машиналарини ювишга мажбурмиз. Ҳар куни машиналарнинг устки қисмини ҳайдовчилар, ичини эса навбатчи ҳамширалар ювади. Машинани ювишдан бош тортсак, ‘Санитария-эпидемиология осойишталик маркази (СЕОМ)дан текширув келса, тозалик учун ўзларинг жавоб берасизлар дейишади’, — дейди мурожаатчи.

    «Бўлимда машиналарни ювиш учун етарли шароит йўқ. Машина ювган кийимимизда ноилож чақирувга ҳам борамиз, беморлар билан мулоқотда бўламиз. Бу гигиена қоидаларига тўғри келмайди-ку. Бўлимда ювиниш хонаси йўқ. Кийим алмаштириш учун алоҳида хона ажратилмаган» — деб қўшимча қилади ҳамшира.

    Аниқланишича, марказий тез тиббий ёрдам бўлимида 8 та тез ёрдам машинаси мавжуд. Уларни ювиш учун ҳамшираларга қўшимча ҳақ тўланмайди.

    «Машина ювгани учун ҳайдовчилар ойлигига 30 фоиз устама қўшилади. Лекин бизга ҳеч қандай қўшимча тўлов берилмайди. Ҳозир бир кунда камида 25 та чақирувга боряпмиз. Қиш кунларида битта тез ёрдам бригадасига 30 тагача чақирув бўларди. Шунча ишдан ортиб, қишда совуқ кунларда ҳам машина ювдик», — дея ҳолат ҳақида маълумот беради ҳамшира.

    Таъкидланишича, бўлимда ишлаётган 150 нафардан ортиқ ходимлар карантин пайтида ҳимоя воситалари билан етарли даражада таъминланмаган.

    «Карантин эълон қилинганидан кейин тиббий ниқоблар етишмай қолди. Талаб қилаверганимиздан сўнг, битта ходимга 8 донадан дока ниқоб беришди. ‘Ювиб-ювиб ишлатиб турасизлар’, дейишди. Шу ниқоблар ҳам ҳамма ходимларга етмади. 50 тача ходим олдик, холос. Ниқоб етмаганлар ўзлари пулга сотиб олиб, ишлатишяпти. Икки-уч кун олдин бир марталик ҳимоя кийимларини олиб келишди-ю, ҳали ходимларга беришмади», —  дейди вазиятдан норози ҳамшира.

    Мурожаатчининг қўшимча қилишича, ходимлар учун тиббиёт қўлқоплари ўз вақтида, етарли даражада берилмоқда.

    Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали тез тиббий ёрдам марказий бўлими мудири Рамзжон Мирзараҳимов ҳамшираларнинг машина ювишини тасдиқлади.

    «Бўлимимизда санитар ходимлар сони қисқартирилгани бор гап. Шундан кейин тез ёрдам машиналарини ювиш ҳайдовчилар зиммасига юклатилган. Бу иш учун уларга қўшимча 30 фоиз устама тўланади. Машиналарнинг тиббий жиҳозлар жойлашган қисмини ҳамширалар тозалайди. Пол қисмини ювишга бинодаги санитар ходимлар ёрдам беради», — дейди Рамзжон Мирзараҳимов.

    Мутасаддининг маълумот беришича, филиалга 100 минг дона тиббий ниқоб олиб келиниб, барча ходимларга тарқатилган. Бўлимда тиббиёт ниқоби етишмаслиги тўғрисидаги гап ўринсиз.

    «Бўлимдаги ходимлар учун бир марталик ҳимоя кийимлари ҳам етарли даражада, — дейди Рамзжон Мирзараҳимов. — Қоида бўйича бўлимимизда 3 та бригадага етарли, яъни 12 дона ҳимоя кийими бўлиши шарт. Биз аввалдан 25 та кўп марталик ҳимоя кийимларини тайёрлаб қўйганмиз. Карантин эълон қилингач, вилоят Санитария-эпидемиология осойишталик маркази томонидан яна 110 дона бир марталик ҳимоя кийимлари ва кўзойнаклар берилди. Юқори тана ҳарорати билан мурожаат қилган барча беморлар ва карантиндаги фуқаролар хонадонига ходимларимиз фақат махсус ҳимоя кийимида жўнатилмоқда».

    Бўлим бошлиғининг тан олишича, бўлимда махсус кийим алмаштирадиган хона йўқ.

    «Лекин шифокор ва ҳамширалар учун алоҳида хоналар ажратилган. Хоналарга кийим қўйиш учун «шкаф»лар қўйилган. Иссиқ-совуқ сув бор» — дейди Рамзжон Мирзараҳимов.

    Мавзуга доир: Қашқадарёда хусусий клиника фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорга босим ўтказилаётгани айтилмоқда

    12.04.2020, 16:58   Изоҳ (0)   89834
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганлик тадбиркорлар эҳтиёжманд оилалар учун йўналтирган ёрдамнинг умумий суммаси 1 млрд сўмдан ошди

    12.04.2020, 15:55

    Тошкентда коронавирусга қарши курашаётган шифокорларнинг навбатдаги гуруҳи ўрин алмашди

    12.04.2020, 15:55

    Сирдарёда карантин қоидаларини бузган яна бир фуқаро 15 суткага қамалди

    12.04.2020, 13:51

    Каттақўрғондаги газ портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар уч кишига етди

    12.04.2020, 13:24

    Каттақўрғондаги кўп қаватли уйда содир бўлган портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 5 киши жароҳат олди

    12.04.2020, 11:59

    Каттақўрғон шаҳридаги аҳоли яшовчи кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди

    12.04.2020, 11:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.