Тошкент шаҳар ҳокимлиги 8 апрелдан 9 апрелга ўтар кечаси эсган кучли қорли шамол оқибатида юзага келган носозлик ва авария ҳолатлари тўлиқ бартараф этилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, 44 та электр тизими, 20 та газ тармоғи тикланган, 148 та кўп қаватли уйлардаги иссиқлик таъминотидаги муаммолар бартараф этилган.
Шунингдек, ҳодиса оқибатида шохлари синиб, қулаган дарахтлар 300 дан ортиқ машина ва тиркамаларга ортилиб, кўчалар тозаланган.
Ишчилар бугун ҳам пойтахт кўчаларида тозалаш ишларини ҳамда ҳодиса туфайли юзага келган бошқа оқибатларни бартараф этиш чораларини давом эттирмоқда. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда кучли шамол оқибатида камида 63 минг хонадон электр таъминотисиз қолганди.
«Ўзгидромет» 12—14 апрель кунлари ҳам мамлакатда шиддатли шамол эсиб, кучли ёмғир ёғиши, тоғолди ва тоғли туманларда сел келиши хавфидан огоҳлантирди.
Изоҳ (0)